Гарчи турли матбуот нашрларида Уейн Рунининг “Манчестер Юнайтед”ни ўз ихтиёри билан тарк этгани, унинг Жозедан “Мени “Эвертон”га қўйиб юборинг”, дея илтимос қилгани ва Жозенинг унга йўқ дея олмагани, оқибатда Рунини қўйиб юборишга мажбур бўлгани ҳақида хабарлар тарқалса-да, кўпчилик бундай гапларга, аниқроғи, Рунининг “Манчестер Юнайтед”ни ўз ихтиёри билан тарк этганига ишона олмаяпти. Чунки шу пайтгача бирор марта ҳам Руни “Олд Траффорд”дан кетиш ҳақида оғиз очмаган. Ишонамизки, Моуринью даврида ҳам Руни бундай гап айтмаган, бу ҳаммаси Жозенинг ҳийласи.
У биларди агар Руни у туфайли кетгани ошкор бўлса бу ҳурматига салбий таъсир кўрсатишини. У биларди Рунининг “Манчестер Юнайтед”да қанчалик ҳурматга эга эканлигини. У биларди қандайдир йўл топмаса, кейин ўзини оқлай олмаслигини ва боши балога қолишини. Шу боисдан Жозе яхшигина ҳийла ўйлаб топди.