Кириш Регистрация
05/04 00:00 Райо Вальекано 0-4 Эспаньол
05/04 16:30 Эвертон 1-1 Арсенал
05/04 17:00 Олимпик MobiUz - ФарДУ
05/04 17:00 Жирона 0-1 Алавес
05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм
05/04 18:00 Монца 1-3 Комо
05/04 19:00 Ипсвич 1-2 Вулверхэмптон
05/04 19:00 Вест Хэм 2-2 Борнмут
05/04 19:00 Кристал Пэлас 2-1 Брайтон
05/04 19:15 Реал Мадрид 1-2 Валенсия
05/04 19:30 Нефтчи 3-2 Навбаҳор
05/04 20:00 Тожикистон 2-1 Уммон
05/04 20:15 Шўртан 1-4 Насаф
05/04 21:00 Парма 2-2 Интер
05/04 21:30 Астон Вилла 2-1 Ноттингем Форест
05/04 21:30 Мальорка 1-2 Сельта
05/04 22:15 Эрон - КХДР
05/04 23:45 Милан 2-2 Фиорентина
06/04 00:00 Барселона 1-1 Бетис
06/04 15:30 Лечче - Венеция
06/04 17:00 Лас-Пальмас - Реал Сосьедад
06/04 17:45 Андижон - Машъал
06/04 18:00 Эмполи - Кальяри
06/04 18:00 Торино - Верона
06/04 18:00 Сўғдиёна - Пахтакор
06/04 18:00 Тоттенхэм - Саутгемптон
06/04 18:00 Брентфорд - Челси
06/04 18:00 Фулхэм - Ливерпуль
06/04 19:15 Севилья - Атлетико
06/04 20:00 Хитой - Ўзбекистон
06/04 20:15 ОКМК - Динамо
06/04 20:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
06/04 21:00 Аталанта - Лацио
06/04 21:30 Вальядолид - Хетафе
06/04 22:15 Саудия Арабистони - Таиланд
06/04 23:45 Рома - Ювентус
07/04 00:00 Вильярреал - Атлетик Бильбао
07/04 20:00 Вьетнам - Япония
07/04 20:00 Индонезия - Яман
07/04 22:15 Афғонистон - Жанубий Корея
07/04 22:15 БАА - Австралия
07/04 23:45 Болонья - Наполи
08/04 00:00 Лестер - Ньюкасл
08/04 00:00 Леганес - Осасуна

Конфедерациялар кубогида қандай кўрсатгичлар қайд этилди?

Баҳо:
+ | -

Футбол сифати нуқтаи-назаридан юқори баҳоланган Конфедерациялар кубоги турнирда мухлислар ташрифи чакки бўлмагани қизиқиш даражасини кўрсатиб турибди. Чунончи, КК-2017 ўйинларини жами 628304 мухлис бевосита стадионларда кузатди. Бу турнир тарихидаги учинчи яхши кўрсаткичдир.

- Германия термаси Конфедерациялар кубогини жаҳон чемпиони мақомида қўлга киритган илк жамоага айланди. Бунгача амалдаги ЖЧ ғолибига бу турнирда бош соврин ютиш насиб этмаганди.

- Бундестим устози Йоахим Лёв футбол тарихида ҳам жаҳон чемпионати, ҳам Конфедерациялар кубогида зафар қучган тўртинчи мутахассис бўлди. Йоггидан ташқари, Марио Загалло, Карлос Альберто Перрейра ва Луиз Фелипе Сколари Бразилия термасини ҳар икки турнир шоҳсупасига етаклашгани билан мақтанишлари мумкин.

- Германия термаси - ўз тарихида жаҳон ва Европа чемпионати ҳамда Конфедерациялар кубогида ғалаба қозонган иккинчи жамоадир. Франция миллий жамоаси ҳам шундай «хет-трик»ка эга.

- Чили терма жамоаси вакили Клаудио Браво КК-2017нинг энг яхши дарвозабони сифатида тан олинди. 34 ёшли кипер гуруҳ босқичидаги илк 2та ўйинни саломатлигига боғлиқ муаммо туфайли ўтказиб юборганди. Кейинги 3та баҳсда эса атиги 2та гол қўйиб юборди.

- Турнирнинг «Олтин бутса»си ғолиб жамоа ҳужумчиси Тимо Вернерга насиб этди. 23 ёшли футболчи мусобақа давомида 3та гол урди. Аслида унинг жамоадошлари Ларс Штиндль ва Леон Горецка ҳам рақиблар дарвозасини 3 мартадан ишғол қилишди, аммо Вернерга яна 2та голга ассистентлик қилгани қўл келди.

- Турнирнинг барча учрашувларида иштирок этиб, немис жамоасини ғалабалар сари етаклаган 23 ёшли  Юлиан Дракслер «Олтин тўп» совринини қўлга киритди. Аввалги Конфедерациялар кубоги мусобақаларида Денилсон, Роналдиньо, Робер Пирес, Тьерри Анри, Адриано, Кака ва Неймар энг яхши футболчи мақомини олишганди.

- ЖЧ ва КК тарихида илк марта ўйиннинг қўшимча бўлимларида икки нафар футболчи майдондан четлаштирилди. 3-ўрин учун кечган Португалия - Мексика учрашувининг 106-дақиқасида Нелсон Семеду хавфли ўйин учун 2-марта огоҳлантирилди ва португаллар ўн киши бўлиб қолишди. Яна 6 дақиқадан сўнг эса Элизеунинг кўкрагига оёқ билан зарба берган Рауль Хименес ҳам майдонни эртароқ тарк этди.

- Португалия термаси ўз тарихида илк марта Конфедерациялар кубоги совриндорига айланди. Жамоа 3-ўрин учун кечган баҳсда Криштиану Роналдусиз ҳам ўз мақсадига эришди - 2:1.

- Чили ва Германия термаси ўртасидаги финал ўйинини «Санкт-Петербург» аренасида 57268 мухлис томоша қилди. Бу Конфедерациялар кубоги-2017да кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.

- Финал ўйинида Чили термаси ҳимоячиси Гонсало Хара рақиби - немислар ҳужумчиси Тимо Вернер бошига тирсаги билан оғриқли зарба берди. Бу ҳолатда учрашувни бошқариб борган Милорад Мажич видеоассистентлар ёрдамига эҳтиёж сезди. Якунда Харанинг қўполлиги сариқ карточкага муносиб кўрилди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 21:56, 10.07.2017.
Ўқилди: 7503 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz