Лиссабоннинг «Спортинг» клуби яримҳимоячиси Вильям Карвальо Англия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.
Айни пайтда футболчи билан «Манчестер Сити», «Арсенал», «Тоттенҳэм» ва «Ньюкасл» клублари қизиқмоқда. Бу жамоалар португалиялик 25 ёшли футболчи учун 30 млн евродан воз кечишга тайёр.
Аввалроқ лиссабонликлар Карвальони 20 млн евро эвазига «Вест Бромвич»га сотмаган эди.