Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

"Бухоро" таркибида бир қатор ўзгаришлар юз берди

Баҳо:
+ | -

Давралар оралиғида «Бухоро» таркибида ўзгаришлар юз берди.

Биринчи даврани “Бухоро” сафида ўтказган дарвозабон Эркин Жабборов, яримҳимоячи Жасур Ҳасанов ва ҳужумчи Алишер Шоғуломов эндиликда фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради.

«Бунёдкор» сафида Осиё чемпионлар лигасида ўйнаб, ўзига яраша тажриба орттирган Алишер Саноев яна «Бухоро»га қайтди.

Мухлисларга «Насаф»даги ёрқин фаолияти орқали яхши таниш бўлган Азамат Алланиёзов жорий мавсумнинг дастлабки қисмини “Қизилқум”да ўтказди. Яқинда Азамат навоийликлар билан хайрлашгач, «Бухоро»дан тушган таклифни қабул қилди.

Маълумот учун, қорақалпоғистонлик 28 ёшли ҳужумчи биринчи даврада “Қизилқум” сафида 14та баҳсда (798 дақиқа) майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.

«Бухоро» ўз сафига икки нафар ҳимоячини қўшиб олди. Жорий мавсумнинг биринчи даврасини “Навбаҳор”да ўтказган Алишер Саматов билан Тоҳир Шамситдинов эндиликда жамоада ўйнайдиган бўлди. Саматов биринчи даврада “лочинлар” таркибида 10та (775 дақиқа) ўйинда иштирок этган. Шамситдинов эса 8та (294 дақиқа) учрашувда харакат қилган.  

Манба: pfcbuxoro.com
Киритилди: 14:23, 11.07.2017.
Ўқилди: 8405 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.