Кириш Регистрация

Сервер Жепаров «Истиқлол»га қайтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сервер Жепаров Теҳроннинг "Истиқлол" клубига қайтди.

Хабирингиз бор, 35 ёшли футболчи шу йилнинг январь ойида теҳронликлар билан 1,5 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекканди. Аммо ФИФА томонидан "Истиқлол"га қўйилган тақиқ туфайли у янги жамоаси сафида рўйхатдан ўтказилмаганди. Натижада теҳронликлар уни Эроннинг бошқа жамоаси — "Сепоҳон"га ярим йилга ижарага беришганди. Жепаров исфаҳонликлар сафида 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та голга муаллифлик қилди.

ФИФАнинг тақиқи ва ижара муддати якунига етиб, Сервер "Истиқлол" сафига қайтди. Ҳамюртимиз навбатдаги бир мавсумни Эрон клуби сафида ўтказади. Жепаров "Истиқлол"нинг Арманистонда бўладиган ўқув-машғулот йиғинига бориб қўшилади.

Сервер Жепаров январь ойида "Истиқлол" билан имзолаган шартномага кўра, футболчимиз бир ярим йил давомида 500 минг доллар маош олиши кўзда тутилганди. Ярим ҳимоячимиз дастлабки ярим йилда 150 минг, келаси мавсумда эса 350 минг доллар маблағ ишлаб топиши шартномада кўрсатилган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:50, 13.07.2017.
Ўқилди: 9206 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3314]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3189]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3062]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2866]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2858]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2797]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2545]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1952]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1851]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик