Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-2 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«Навбаҳор» назорат ўйинида Биринчи лига вакилини енгди

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” клуби Биринчи лига вакили “Ўз-Донг-Жу” билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказилган ўйинда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Биринчи бўлимда мезбонлар ҳужумкор руҳда тўп суриб, рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Шундай бўлсада, ҳисобнинг очилишини мухлислар ярим соат кутишга мажбур бўлишди. 31-дақиқад Мирзоҳид Ғофуров ташкил этилган комбинация гол билан якунланди. Ғофуров чамаси 17 метрлардан аниқ зарба йўллади.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Равшан Хурсанов иккинчи гол муаллифига айланди. Хурсанов Азизбек Турғунбоевнинг бурчакдан узатган тўпини боши билан дарвозага йўллади – 2:0. Меҳмонлар ҳам вақти-вақти билан хавфли ҳужумлар уюштиришга уриниб кўришган бўлсада, Аманов қўриқлаётган дарвозага жиддий тарзда хавф сола билишмади.
Иккинчи бўлимда наманганликлар таркибида бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Биринчи даврани жароҳат туфайли тўлиқ ўтказа олмаган ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов наманганликлар ҳужум чизиғини кучайтириб, ҳисобни йирик кўриниш ҳосил қилишини таъминлади. Аҳмедов аввалига Азизбек Турғунбоевнинг бурчакдан узатиб берган тўпини боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб қўйди. 62-дақиқада эса яна Турғунбоевнинг тўп оширишини Рўзимбой голга айлантирди. Бу сафар Азизбек чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берганди. Учрашув якунланиши арафасида меҳмонлар футболчиси Хондамир Йўлдошев ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Баҳс 4:1 ҳисобида якун топди.

Легионерлар Дарко Станоевич ва Неманья Йованович ўйиндан олдин махсус машқларни бажаришгани сабабли, унда иштирок этмади. Махсус машғулотда легионердан ташқари ёш мезбонлар Исроил Обиджонов, Аҳмад Мамадалиев, Илҳом Алибоев ҳамда жамоа сафида кўрикда бўлиб турган Аюбхон Гаппаров ҳам иштирок этишганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Ўртоқлик ўйини.
14 июль. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 2317 томошабин.
“Навбаҳор” – “ЎзДонгЖу” – 4:1 (2:0).
Голлар: М.Ғофуров (31), Р.Хурсанов (34), Р.Аҳмедов (53,62) – Х.Йўлдошев (87).
Ҳакамлар: А.Ражаббаев, М.Нехочин, Р.Одилов, А.Жаббаров.
“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 4. Дониёр Усмонов, 5. Ғиёс Комилов, 8. Равшан Хурсанов, 9. Дилшод Жабборов, 10. Аббос Махситалиев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Мурод Ражабов, 77. Азизбек Турғунбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: 1. Мирзоҳид Маматхонов (46), 7. Ойбек Қиличев (46), 11. Сардор Расулов (64), 17. Илҳом Бойдедаев (46), 20. Алишер Мирзаев (46), 22. Рўзимбой Аҳмедов (46).
“ЎзДонгЖу”: 33. Илёс Исмоилов, 25. Асрор Раҳмонов, 30. Азиз Қаюмов, 5. Дилшод Юсуфжонов, 2. Артур Маматказин, 10. Салоҳиддин Салоҳиддинов, 8. Суҳроб Нўъмонов, 9. Асилбек Азизов, 77. Озод Комилов, 11. Сирож Еттибоев, 19. Ферузбек Салоҳиддинов.
Захирадан майдонга тушганлар: 1. Соли Убайдуллаев, 27. Азиз Маҳмудов, 14. Абдураҳмоно Комилов, 3. Иброҳим Мамадалиев, 7. Шояд Муллажонов, 15. Хондамир Йўлдошев, 29. Зиёнат Икромжонов, 4. Жавоҳир Исомиддинов.
Огоҳлантиришлар: И.Бойдедев (69), А.Махситалиев (71) - С.Еттибоев (37).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:12, 14.07.2017.
Ўқилди: 3519 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2415]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2377]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2097]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1679]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1617]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1567]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1456]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1442]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1381]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1146]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик