Англия футбол уюшмаси (FA) «Саттон» клубининг собиқ дарвозабони Уэйн Шоуга айблов эълон қилди.
45 ёшли футболчи ташкилот қоидасини бузганликда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Англия кубогидан ўрин олган «Арсенал»га қарши ўйинда Шоу захира ўриндиғида пирог еган. Ўйиндан кейин букмекерлар айнан шу ҳодисага 9.00 коэффициент билан пул қабул қилгани маълум бўлди. Шоу бундан хабардор бўлган ва дўстларига хабар берган. Улар эса ҳодисага пул тикиб, катта пул ютиб олишган.
Интизомий иш очилганидан сўнг «Саттон» дарвозабони билан шартномани бекор қилди. Шоунинг ўзи эса дўстларининг пул тикишидан фойдаланмаганини айтди. Унинг гапига кўра, бу ишни ҳазиллашиш учун қилган.