Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

«Насаф» назорат ўйинида «Шўртан»га ютқазди

Баҳо:
+ | -

«Насаф» Ғузорда «Шўртан» жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди.

Унда асосан ўринбосарлар ва фарм клуб таркибида кўпроқ майдонга тушаётган ўйинчилар ҳаракат қилишди. Мураббийлар томонидан келгусида асосий таркибга жалб этиладиган ўйинчилар назоратдан ўтказилди.
Биринчи бўлимда «Насаф» майдонда устунликка эга бўлди. Яратилган кўплаб вазиятларнинг биттаси голга айланди. 38-дақиқада ташкил этилган ҳужумда Ислом Рашидхонов тўпни чиройли тарзда Ислом Кенжабоевга ошириб берди. Ислом Кенжабоев дарвоазабон Элдор Тожибоев билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни унинг устидан ошириб дарвозага жойлаб қўйди – 0:1.
Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якун топди.
Иккинчи бўлимда “Шўртан” жамоаси мураббийлари кўпроқ асосий таркиб ўйинчиларини майдонга туширди. Учрашувнинг 51-дақиқасида «Насаф» ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнагани учун 11 метрлик жарима белгиланди. Пенальтини Игорь Таран бехато амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Элдор Бойматов гол уриб, мезбонлар ғалабасини таъминлади.

“Насаф” навбатдаги назорат учрашувини 17 июл куни Тошкентда “Навбаҳор” жамоаси билан ўтказади.

Назорат ўйини
14.07.2017. “Ғузор” марказий стадиони.
“Шўртан” (Ғузор) – “Насаф” (Қарши) - 2:1 (0:1)
Голлар: Игорь Таран (51 пен), Элдор Бойматов (86) – Иcлом Кенжабоев (38)
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Артём Калинин, Фарход Усмонов (барчаси Қаршидан)
Назоратчи: Асрор Хўжаев (Қарши)
“Шўртан”: 1.Элдор Тожибоев, 4.Нурали Падаров, 3.Мирмуҳсин Сатторов, 10.Хасанбой Эргашев, 29.Акром Бахромов, 22.Шамсиддин Сагдуллаев, 7.Олим Каримов, 23.Юсуф Бўриев, 20.Шаҳзод Хурсанов, 17.Ғулом Раҳмонов, 11.Жасур Холтўраев.
Захирадан майдонга тушганлар: 93.Алибек Тўропов, 27.Евгений Кочнев, 15.Обид Жўрабоев, 14.Умар Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 77.Отабек Нарзуллаев, 2.Суннатилло Мамадалиев, 19.Маъруфхон Муродов, 12.Достон Абдурахмонов, 88.Аббос Амонов, 9.Игорь Таран.
“Насаф”: 44.Музаффар Шарипов (35.Абдувоҳид Неъматов 78), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Акмал Мозговой (14.Дадажон Маматқулов 78), 7.Дилшод Саитов, 10.Ислом Рашидхонов (16.Худоёрхон Сагдуллаев 62), 18.Сирожиддин Қўзиев (4.Отабек Комилжонов 70), 28.Сардор Саъдуллаев (15.Наврўз Изатиллаев 57), 32.Ислом Кенжабоев (22.Ойбек Бозоров 65), 34.Илҳомжон Алижонов, 38.Шерзод Насруллаев, 45.Дилшод Хушбаков (33.Шоҳмалик Комилов 78).

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 22:57, 14.07.2017.
Ўқилди: 4774 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.