Кириш Регистрация

«Қўқон-1912» икки таркибга бўлиниб, назорат ўйинини ўтказди

Баҳо:
+ | -

«Қўқон-1912» Чирчиқ шаҳрида 2-даврага тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Машғулотлар кунига 2 маҳалдан ўтказиляпти. Таркибда «Пахтакор» жамоаси аъзоси, ҳужумкор яримҳимоячи Темур Толипов кўрикдан ўтмоқда. Толипов 1-даврада Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасида ўйнаган. Шунингдек «Пахтакор» тарбияланувчиси бўлган, асли қўқонлик Азамат Мамажонов ҳам мураббийлар назоратидан ўтмоқда.

Жавоҳир Сидиқов ҳамда Андрей Сидоров Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турибди. Сербиялик легионерлар Дарко Гожкович ҳамда Филип Райевац 18 июлгача таркибга келиб қўшилади. Тажрибали ҳимоячи Александр Мерзляков жароҳатидан аста-секин фориғ бўлмоқда. У асосий гуруҳ машғулотларида иштирок этяпти.

Бугун футболчилар иккига бўлинган ҳолда ўзаро ўйин ўтказишди. «Кўклар»да асосий таркиб футболчилари ҳаракат қилган бўлса, «Қизиллар»да ёшлар ўйнади. Ўйинда 3:1 ҳисобида «кўклар» ғалаба қозонди. Голлар Н.Отақўзиев, С.Бердиев, С.Ҳамидов ва Т.Толипов ҳисобига ёзилди.

«Кўклар»: Никита Рибкин, Азамат Мамажонов, Акмал Холмуродов, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Жалил Кимсанов, Баҳодир Акрамов, Қувондиқ Рўзиев, Собир Ҳамидов, Жамшид Ҳасанов,Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев.

«Қизиллар»: Азиз Ашуров, Исмоил Охунжонов, Аваз Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Дониёр Тўлашев, Иқбол Маликжонов, Шоҳруҳ Эргашев, Иброҳим Раҳимов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Темур Толипов, Достон Мелиқўзиев.

 

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 00:05, 15.07.2017.
Ўқилди: 3736 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик