Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Гуус Ҳиддинкнинг cобиқ ёрдамчиси Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлади

Баҳо:
+1 | -

Нигерия терма жамоасининг собиқ футболчиси ва ҳозирги кунда мураббийлик фаолияти билан шуғулланаётган Чима Мишель Онеке Самвел Бабаяннинг таклифига кўра Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штабида иш бошлади.

Миллий терма жамоада жароҳатлар эпидемияси тарқалганлиги сабабли, қолаверса, кейинги икки ўйинга юқори жисмоний тайёргарлик кўриш мақсадида Самвел Бабаян Россиянинг “Анжи” клубида Гуус Ҳиддинкнинг штабида ишлаган Онекени ўз ёрдамчилари сафига қўшиб олди. У миллий терма жамоанинг жисмоний тайёргарликлар бўйича масъул мураббийи бўлиб тайинланди. Унинг асосий вазифаси миллий терма жамоа футболчиларининг жисмоний формасини қисқа вақт ичида юқори чўққига олиб чиқиб, бош мураббийга оптимал таркиб билан ўйнаш имкониятини яратиб беришдан иборат бўлади.

42 ёшли Онеке асли нигериялик бўлиб, Голландия паспортига эга ва мураббийлик фаолиятининг асосий қисми Голландия билан боғлиқ. Футболчи сифатида Нигерия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Голландияда 8 дан ортиқ жамоада ўйнаб, фаолияти давомида 65 га яқин гол урган. Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлагунига қадар у Германиянинг “Штутгарт” клубида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлаб келаётган эди.

Футболчи сифатидаги фаолиятининг охирги йилларини Голландия чемпионатида ўтказган Онеке тиббиёт бўйича олий маълумотни Голландияда олди. Фитнесс бўйича олий даражадаги дипломни қўлга киритган мутахассис Голландия терма жамоасининг собиқ футболчиси Рой Макаай, Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Александр Кержаков каби футболчиларнинг шахсий фитнесс мураббийи сифатида иш бошлади.

2011 йилнинг июлида у голландиялик Гуус Ҳиддинк ва бразилиялик Роберто Карлос билан бирга Махачқалъанинг “Анжи” футбол клубида ишлади. Ўша пайтларда “Анжи” Россиянинг энг кучли учлигига кириб, мамлакат Кубогининг финалигача етиб борганди.

“Анжи” лойиҳаси тугатилгач, Онеке ҳам Россияни тарк этади. У 2013 йилда Грециянинг ПАОК жамоасида фитнесс мураббийи сифатида иш олиб борди. 2014 йилда ПАОК жамоа бош мураббийи машҳур Хуб Стевенсни истеъфога чиқариши натижасида Онеке бош мураббий вазифасини бажарувчилардан бири бўлиб мавсумнинг охиригача ПАОКда ишлайди. Мавсум якунида ПАОК Греция чемпионатида 2-ўринни эгаллаб, Греция Кубоги финалига чиқди. 

Онекени жуда қадрлайдиган Хуб Стевенс 2014 йилда Германиянинг “Штутгарт” жамоасига таклиф қилинди ва Стевенс Онекени ўзи билан бирга “Штутгарт”га олиб кетди. Германиядаги фаолияти давомида Онеке ва унинг штаби катта ҳажмдаги ишни амалга оширди ва натижада “Штутгарт” кетма-кет 2 йил қуйи лигага тушиб кетиш хавфидан омон қолди. Онеке Ўзбекистон терма жамоасига айнан “Штутгарт”дан учирма бўлди.

Голландиянинг Зейст шаҳрида туғилган Онеке 5 та тилни, шу жумладан, рус тилини ҳам билади. Унинг Европа даражасидаги билими, юқори малакаси, бой тажрибаси ва рус тилини яхши билиши каби фазилатлари Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаянни Онеке ҳозирда Ўзбекистон учун энг яхши номзод эканлигига ишонтира олди. У Ўзбекистон терма жамоаси иш олиб бораётган иккинчи хорижлик мутахассис саналади. Сербиялик Деян Журжевич миллий терма жамоа мураббийлар штабида иш олиб бораётганига ҳам 2 йилдан ошяпти.

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичида 31 август куни Ухань шаҳрида Хитой, 5 сентябр куни эса Тошкентда Жанубий Корея билан ўйнайди. Айни пайтда Ўзбекистон 8 та ўйиндан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 00:51, 15.07.2017.
Ўқилди: 22045 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.