Кириш Регистрация

“Металлург” иккинчи даврага тайёргарликни якунлади

Баҳо:
+ | -

Мамлакат миллий чемпионатининг иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси биринчи ўқув-машғулот йиғинини якунлади.

Пойтахт вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чорвоқ сув омбори ёнида жойлашган “Металлург” сиҳатгоҳида олиб борилган машғулотлар асосан футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини маромига етказишга қаратилди. Ҳар куни ўйинчиларга икки маҳалдан жисмоний юкламалар берилди.

Мураббийлар томонидан танланган машғулотлар жамланмаси анчагина оғир, шунинг баробарида қизиқарли бўлганлигини эътироф этиш лозим. Асосий таркиб ҳам, ёшлар таркиби ҳам ўн кун мобайнида бир неча марта кросс югуришларини амалга оширишди.

Шу ўринда жамоадаги ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтсак. “Обод” футболчилари Дониёр Ҳасанов, Аброр Ҳусиновлар билан шартнома имзоланган бўлса, “Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Жавоҳир Эсонқулов “Металлург”да ижара асосида тўп сурадиган бўлди. Жамоа кўригида бўлиб турган Қадамбой Нурметовнинг клубда қолиш қолмаслиги назорат учрашувларидан кейин маълум бўлади.

Биринчи даврада “Металлург” шарафини ҳимоя этган ҳимоячи Вусол Магеррамов “Олмалиқ”қа, ярим ҳимоячи Дониёр Исмоилов эса “Динамо” жамоасига ижарага берилди. “Бунёдкор” жамоасига тегишли бўлган марказий ҳимоячи Ислом Қобиловнинг ОЧ саралаш баҳсларидан сўнг ўз клубига қайтиши кутиляпти. Шунингдек, биринчи даврадан кейин “Металлург” ҳимоячи Камронбей Копадзе, ярим ҳимоячи Фарҳод Намозов ва ҳужумчи Тимур Усмоновлар билан дўстона хайрлашди. Клуб мазкур футболчиларга биринчи давра мобайнидаги ҳамкорлиги учун миннатдорчилик билдиради.

“Металлург” футболчилари навбатдаги йиғинга 18 июлдан Чирчиқ шаҳрида тўпланишади. Клубнинг асосий таркиби “Бунёдкор”, “Қизилқум” ва “Истиқлол” жамоалари билан, ёшлар таркиби эса “Локомотив”, “Олмалиқ” (уйда ва сафарда) ёшлари ҳамда “Янгиер” жамоалари билан кўрик-назорат учрашувларини ўтказишга келишиб олган.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 13:03, 16.07.2017.
Ўқилди: 3313 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик