“Арсенал” посбони Войсех Шчесни “Ювентус”га ўтиши мумкин. Дастлаб туринликлар полшалик посбон учун 8 миллион евро таклиф қилишди. Бироқ бу нарх лондонликларни қаноатлантирмади. Оқибатда “Ювентус” нархни 9 миллион еврога оширди.
Шчесни АҚШдаги турне вақтида “Ювентус” сафига қўшилиши мумкин.