Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Қандай қилиб голурар ҳужумчига айланиш мумкин?

Баҳо:
+ | -

Ўтган сафарги ёзганларим устидан энг қизиқувчан ва зукко ўқувчимдан шикоят тушди. Бу қанақа шикоят дейсизми? Айтаман: —  Сиз футболга оид энг долзарб масалаларни минг марта қоғозга ўраб, кейин шу томонга ишора бераяпсиз. Ўқувчиларни савиясини ҳам ҳисобга олинг. Ҳамма тушунадиган тилда, сал очиқроқ ёзинг.

—  Хўп, майли. Унда, футболни қандай тушунсам шундайлигича баён қилганим бўлсин!

Футболда гол уриш велосипед ҳайдашдек осон иш! Мен муболаға қилмаяпман. Ҳазиллашмаяпман! Аммо бугунги кунда ҳужумчиларимиз нима учундир, «гол уриш жуда қийин иш», —  деб нолишадилар. Ва бунинг натижасида ҳужумчининг гол уриш қобилияти қийинчиликлар ва муаммолар билан маҳкам боғланиб қолишини хаёлларига ҳам келтиришмайдилар. Кўпчилик ҳужумчиларимиз ўзларини билмай туриб, ўзига панд бериб қўйиб, кейин ҳайрон бўлиб юради: «менда ҳеч нарса чиқмаяпти ёки бўлмаяпти». Мен уларга шундай деган бўлардим: «Сизда ҳаммаси бор ва бўлади».

Футболчининг танаси руҳий томондан берилган бу буйруқни қонун сифатида қабул қилади ва бунинг натижасида ҳужумчиларимиз гол уриш имкониятларини кўкка совуриб, бошини чангаллаб юраверадилар. Ҳужумчини қандай ҳужумчи бўлишини унинг руҳий дастури белгилаб беради. Бу кўп жиҳатдан ҳужумчи ўзини қандай дастурлашига боғлиқ.

Ўзбек футболида кўплаб беқиёс иқтидор соҳиблари, ҳужумчиларимиз бўлган. Булар: Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов, Владимир Фёдоров, Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов, Шуҳрат Мақсудов, Жафар Ирисметов, Дилмурод Назаров, Олег Шацких, Максим Шацких, Бахтиёр Давлатов, Нўъмон Ҳасанов, Рустам Дурмонов, Равшан Бозоров, Умид Исоқов, Бахтиёр Ҳамидуллаев, Зафар Холмуродов, Анвар Бердиев, Шуҳрат Мирхолдоршоев ва бошқалар…

Бу ҳужумчиларимиздан кўпроқ «жонли» тарзда Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов, Жафар Ирисметов, Максим Шацких, Анвар Бердиев ва Зафар Холмуродов ўйинларини катта қизиқиш билан кузатганман.Бу ҳужумчиларимиз гол уриш қобилияти ёки голни сезиш қобилиятига қараб бир–биридан кескин фарқ қилади. Муҳими қандай қилиб гол уриш эмас, энг муҳими уларда самарадорлик бор эди. Улар бу самарадорликни қандай қилиб қўлга киритишди?

Агар бу ҳужумчиларимиздан бунчалик «самарадорлик»нинг боисини сўрасангиз, улар бу «нарса»ларни бизга тушунтириб бера олишмайди. Нима учун? Шунинг учунки, ҳар бир Устанинг ўз «ҳақиқат»и бўлади. Демак, улар ўз тажрибасини, ўз «кашфиёт»ини, ўз «ҳақиқат»ини бошқа бировга бера олишмайди. Бу худди бирор бир шоир ёки бастакор ўз илҳомини бошқа бировга бера олмагандек. Чунки, мингта ҳужумчини ёки мингта Устани учратсангиз ҳар бир Устанинг ўз шахсий «ҳақиқат»и, ўз шахсий тажрибаси бўлади. «Ҳақиқат»ни ҳеч бир ҳолатда, ҳеч қандай усул билан бериш мумкин эмас. Улар ўз «ҳақиқат»лари нимадан иборат эканлигини тушунтириб бера олишмайди. Агар улар ўз «ҳақиқат»лари нимадан иборат эканлигини билишганида ва бошқа бировга бера олишганида, ўзбек футболи ҳужумчиларга тўлиб кетарди.

Қўшимча тарзда тушунтираман. Бу Уста Футболчилар сизга кўпроқ машқ қилишни ёки тўпни қай вазиятда қандай тепишни ургатиши мумкиндир. Аммо улар ўша гол урган вазиятлардаги кайфиятини ёки ҳолатини, «ҳақиқат»ини тушунтириб бера олишмайди.

«Ҳақиқат»ни ўзи нима ва бунга қандай  эришиш мумкин? Нима учун «Ҳақиқат» сўзини қўштирноқ  ичига олиб ёзаяпман? «Ҳақиқат» ўзи нимадан иборат? Мана шуни кўриб чиқамиз.

Ўзингизга маълумки, ҳар бир инсон танасини АҚЛ бошқаради. Ақл эса иккита таркибий қисмдан, ОНГ ва Ботиний ОНГ (чуқур онг ёки жўнроқ тушунтирсам, ғойибона Онг)дан иборатдир. Бу икки тушунча фанга маълум. Онг жисмоний танамизга тегишли бўлган бешта сезги органимиз:  таъм билиш, ҳид билиш, ушлаб ҳис қилиш, эшитиш ва кўриш орқали келадиган маълумотлар асосида инсон танасини бошқаради. Ботиний онг эса руҳий қисмингиздан келадиган «маълумот»лар асосида танани бошқаради. Ботиний онг ўзида инсоний ақл ва Олий Ақл ўртасидаги бўғинни ташкил этади, у – воситачи бўлиб, унинг ёрдамида биз чексиз ИЛМдан улуш олаверамиз. Бизнинг ақлий салоҳиятга мойил хатти–ҳаракатларимиз руҳийга айланади.

Шундай қилиб, сиз ботиний онгни бошқармоқчисиз ёки унинг имкониятларидан фойдаланмоқчисиз. Аммо ботиний онг осонгина кириладиган аудитория эмас. Сиз унинг тилини билишингиз керак, акс ҳолда сизни ҳеч ким эшитмайди. Бу аудиторияга қандай қилиб кирса бўлади? Бу эшикдан кириш имкони борми? Албатта, бор!

Худодан келган ИЛМ бор! Худо ҳамма инсонга бир хил имконият яратиб қўйибди. Шунчаки, онгсиз равишда, тасодифан бу ИЛМдан фойдаланишни ўзи учун кашф қилган инсонлар бор ва бу ИЛМдан фойдалана олмайдиган инсонлар бор, холос. Аслини олганда ҳар бир инсон Буюк Иқтидор соҳибидир!

Футболчининг шундай «руҳий ҳолат»и бор-ки, у бу чексиз Илмдан улуш олиши мумкин. Бу умуман бошқа Олам.  Бу «руҳий ҳолат»ни ҳоҳласангиз, «бошқа ўлчам дунёсининг дарвоза»си деб аташингиз мумкин. Истасангиз, «дунёлар оралиғидаги йўлак» ёки «транспортёр», «кўтаргич» деб аташ мумкин, қандай ҳоҳласангиз шундай атайверинг. Бу билан асл моҳият ўзгариб қолмайди.

Айтгандай, «Оловуддиннинг сеҳрли чироғи» деган ном ҳам тўғри келади. Фақат яхши жин ролини ўйнаш ҳужумчиларимизга берилган.

Футболчи майдонда футбол ўйнаганида ҳар доим, ҳар сония танлов қаршисида туради. У кўплаб вариантлар ичидан энг тўғри вариантни қачон танлайди?  Қачонки, у мана шу «руҳий ҳолат»га киргандагина энг тўғри вариантларни кетма-кет, пойма-пой танлай бошлайди. Унинг ҳар бир қабул қилган қарори энг тўғри қарор бўлиб чиқади. Демак, бу ҳолатда ўша Ботиний ОНГ танангизни бошқаради.

Бу «руҳий ҳолат»га онгли тарзда қандай қилиб кириш мумкин? Бу «ҳолат»га кириш учун нимани ва қандай машқ қилиш мумкин? У ёғини ҳам билишни истайсизми? Сиз барча – барчасини  бирданига билишни ҳоҳлайсиз. Қаранг–а , қанақа тиришқоқ инсонсиз. Қанчалик тиришқоқ  эканлигингизни ҳали ўзингиз ҳам билмасмидингиз!

Мен ўз чиқишларимда,  футболчининг жисмоний ва бошқа тайёргарликлари билан бир қаторда «руҳий тайёргарлиги»га  эътиборни жалб қилишга уринаяпман. Тан оламан, бу мен кутган натижани бергани йўқ.  Ёки тушунишмаяпти ёки тушунишни ҳоҳлашмаяпти. Аммо бу ҳолат уринишларимизни чегаралай олмайди. Чунки, мен ҳам сиздек ўзбек футболининг шайдосиман. Мен ҳар қандай футболчига ва жамоага бу борада ёрдам беришга тайёрман.  Бунга менинг билимим ва салоҳиятим етарли. Мурожаат қилаверинг.

Бу «руҳий ҳолат»га кирганингизда «маълумот»лар оқими худди қор кўчкисидек сизни босади. «Маълумот»лар олтинчи сезги кўринишида сизга намоён бўлади. Табиий  равишда сизда савол туғилади: бу «маълумот»лар нималардан иборат?

Сиз тўпни, майдонни, рақиб футболчилари, жамоадошларингиз танасини, уларнинг майдондаги жойлашувини ва майдондаги вазиятни бутун борлиғингиз билан ҳис қила бошлайсиз. Айнан ҳис қила бошлайсиз! Сиз «кўра» бошлайсиз! Юмронқозиқ ўз инида нима қилаётганини эмас, айнан сиз рақиб футболчиларининг фикрини олдиндан ўқийсиз, унинг нима қилмоқчи эканлигини олдиндан биласиз ва сизда унинг ҳаракатларига қарши ҳаракат тизими автоматик тарзда ишга тушади. Сиз ҳар доим рақиблардан бир сонияга ва бир қадам олдинда бўласиз. Ҳар бир вазиятда сиз қандай қарорга келишингизни улар кўра олишмайди. Бу худди сиз ёруғликка чиқиб, баланд тепаликда бўлиб қолганга ухшайсиз  ёки бу худди, сиз ўзингизни «кўрлар жамоаси»даги «кўзи очиқ» одамдек ҳис қиласиз. Айни мана шу «ҳолат»да гол ҳам, футболчининг юксак техникаси ҳам бор!  Албатта, ҳужумчининг интеллекти ярим ҳимоячиникидан фарқ қилади. Ҳужумчи рақиб жарима майдони ва ҳимоячилари ичида қўлайликни ва лаззатни ҳис қилиши шарт.

Сезгиларни «эшитиш» керак, тушунарлими?!
 Сизнинг оладиган жавобларингиз сўз куринишида ёки товонни живирлаши, кўлтиқ таги қитиқланиши кўринишида бўлмайди, сезги кўринишида, қалбдаги ички интилиш, ички истак тарзида бўлади!

Эй, Худойим! Бу нарсаларни яна қандай қилиб бесунақай сўзлар ёрдамида тўла–тўкис баён этиш мумкин?!

Ишонтириб айтаманки, ўзингизда ҳам ички сезги очилгандан кейин, бу сезгиларни аниқ сўзлар билан тушунтириб бера олмайсиз. Уларни жуда шартли равишда фақат бизнинг «ҳа» ва «йўқ», «тўғри» ва «нотўғри», «оқ» ва «қора»ларга тенглаштириш мумкин. Чунки биз БИЛИМни, яъни кўз билан кўрадиган, қулоқ билан эшитадиган нарсаларни дунёнинг барча тилларида тушунтириб беришимиз мумкин. Аммо ИЛМнинг «тили» инсоният томонидан ҳали ўйлаб топилгани йўқ. Менимча, шу ИЛМнинг тили ўзбек тилида чиқади-ёв…

Агар сиз бу сезгини озми-кўпми тинглашни ўрганиб олганингиздан сўнг, ўзингизни нақадар қудратли футболчи эканлигингизни ҳис қиласиз. Ана шунда сиз кўпчилик футболчилар, ё тавба, буткул тескарисига футбол ўйнаётганини кўра оласиз. Бунинг учун катта ақлнинг кераги ҳам йўқ. Ўша сиздаги ақл қанча бўлса, ушанинг ўзи етади, яъни бу ерда айнан ақл керак нарса эмас.

Бизга айнан Онг ва Ботиний Онгдан келадиган «маълумотлар»ни ажрата билиш муҳим. Ва мана шу Онгни, яъни «ақл»ни вақтинча жаврашдан тўхтатиб, барча эътиборни сезгига қаратиш лозим. Бор-йўғи шу!

Футболга,«керакли пайтда керакли жойда пайдо бўлиш» атамасини голландиялик афсонавий ҳужумчи Йохан Кройф истеъмолга олиб кирган. У жуда ҳам заковатли ва «ҳужумчи» фалсафасини тушуниб етган футболчи бўлган. Шунчаки у ўзининг бошидан кечирган руҳий жараёнларни мантиқан таърифлашга ҳаракат қилган, холос. Шунга ўхшаш бир қанча иқтибосларни келтираман:

«Мен ўйламайман, шунчаки ҳаракатланаман».
Терри Анри.

«Мен ўз сезгиларимга таянган ҳолда футбол ўйнайман».
Леонель Месси.

«Мен учун дунёдаги энг ёқимли овоз, бу гол урганимда тўп билан тўр ўртасида чиқадиган овоздир».
Рууд ван Нестелрой.


Футболчининг мўъжизакорлиги унинг айнан мана шу «руҳий ҳолат»га кириши билан изоҳланади.

Маҳмаюсуф Бердиев.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:10, 16.07.2017.
Ўқилди: 9308 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.