Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов расман жамоасини ўзгартирди.
Қатарнинг "Ал-Жаиш" таркибида фаолият юритаётган футболчи эркин агент сифатида "Ал-Жазира" сафига келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилган.
"Мен БАА чемпиони таркибига қўшилганимдан хурсандман", – деган Рашидов.
Ўзбекистонлик футболчи абу-дабиликлар сафида дастлабки машғулотида иштирок этди.