Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Буюклар изидаги Гути

Баҳо:
+ | -

Гути раҳнамолигида «Реал»нинг ёшлар жамоаси жорий мавсумни ажойиб «требл» билан якунлади. Бу эса фаолиятини айнан Гути каби бошлаган таниқли мураббийлар ҳақида ҳикоя қилишга туртки бўлди.

Гути қандай натижаларга эришди?

«Хувениль А» - ёши 19гача бўлган «Реал» тизимидаги жамоалардан бири. Мавсум стартида Гути жамоани қабул қилганди. Маълумки, у 10 ёшидан бошлаб нақ 25 йил давомида «Қироллик клуби» шарафини футболчи сифатида ҳимоя қилганди. Энди эса мураббий мақомида дастлабки қадамни ташлади. Жамоа Гути раҳнамолигида ўз ёш тоифасида Испания чемпионати, Испания чемпионлар кубоги ва ёшлар ўртасидаги Қирол кубогини қўлга киритди. Қирол кубогининг финалида «Атлетико» 4:1 ҳисобида маҳв этилди. «Гутини фантастик «требл» билан табриклайман! Ўз вақтида у яшил майдон даҳоси эди. Энди майдон четида ҳам буюклар сафида бўла олишини исботламоқда», - деди Аль­варо Арбелоа ўз ўртоғи ҳақида. Испания муҳитидан келиб чиқадиган бўлсак, ўсмирлар ёки ёшлар жамоалари билан қайд этилган муваффақиятлар мураббийлик соҳасида ўзига хос трамплин вазифасини ўтайди.

Дастлабки йўлбошчи. Мигель Муньос

«Реал»даги 10 йиллик фаолиятидан сўнг бутсасини михга илган футболчи «Ультра Плюс» (ўша пайт «Кас­тилья» шундай аталарди) жамоасини қабул қилиб олди. Ўринбосарлар билан Сегундада ўнинчи ўринни эгаллаган Муньос Ла-Лигада 9 марта, ЕЧЛ­да икки марта муваффақиятга эришди.

Рафаэль Бенитес

Бу мураббийнинг натижалари Муньосникидек ҳайратланарли бўлмасада, чемпионатлар ва еврокубоклардаги ғалабалари эвазига буюклар сафидан жой олди. Рафаэль ўз фаолиятини ёшлар жамоасига 10 йил устозлик қилиш билан бошлаганди. Турли ёш тоифаларидаги жамоаларни бошқарган мураббий 1993 йили U-19 жамоаси билан Испания чемпионлиги ва кубогини қўлга киритди.

Энг совриндор мураббий. Висенте Дель Боске

Испанияликлар уни «Мистер картошка» дея эъзозлашади. «Реал»нинг нуфузли ўйинчиларидан бири 27 ёшида мураббийлик лицензиясини қўлга киритганди. Аввалига асосий жамоа мураббийлар штабига ўрнашди. 15 йиллик фаолиятидан сўнг 1999 йили бош мураббийлик лавозимига кўтарилди. Шу тариқа зафарли юришлар бошланди. Жамоа Дель Боске раҳбарлигида икки марта ЕЧЛ кубоги ва бошқа бир қатор нуфузли совринларга сазовор бўлди. Кейинчалик Испания терма жамоаси билан тарихий ғалабаларни қайд этди.

Хосеп Гвардиола

Каталония гранди тарихида ёрқин из қолдирган мутахассис. «Барселона Б»даги бир йиллик фаолиятдан сўнг асосий жамоа бошқарувини эгаллаган Гвардиола футбол тарихида энг кучли жамоани шакллантирди.

Луис Энрике

«Барселона Б»ни Гвардиоладан ке­йин қабул қилган мураббий уч йилдан сўнг «Рома»га ўтди, кейин «Сельта»ни бошқарди ва «Барса»га қайтди. Бош жамоа билан уч мавсум давомида 9та совринга эга чиқди.

Аралаш старт. Зайниддин Зидан

ЕЧЛда қаторасига икки марта ғолиб чиққан мураббий. Зизу мураббийлик соҳасига Анчелоттининг ёрдамчиси сифатида кириб келди, кейинчалик «Кастилья»ни мустақил бошқарди ва асосий жамоага ўтди.

Испаниядан ташқаридаги муваффақиятлар

Шубҳа йўққи, мураббийлик малакасига сайқал бериш аксарият мамлакатларда ўсмирлар жамоаларидан бошланади. Лекин Англия ва Германиядаги мутахассислар қуйи дивизион жамоаларида тажриба тўплашни хуш кўришади. Италия ва Голландияда эса устоз-шогирд тизими яхши йўлга қўйилган. Масалан, Анчелотти ўз фаолиятини Саккининг ёрдамчиси сифатида, Адвокаат эса Ринус Михелс шогирди сифатида бошлашган. Ҳозир Апеннинда ҳам Примавара синовларида тобланаётган ёш мутахассислар кўпаймоқда. Португалия тизими эса Испаниядагига ўхшаш, Жозе Моуриньо фаолиятини 15 ёшлилар билан бошлаб, кейин 17 ва 19 ёшлиларни бошқарган. Айнан шу йўл уни гранд жамоа­ларга олиб чиқди. Тўғри, Гути учун ҳозирча «Реал»нинг бош мураббийи бўлиш олис келажакдаги режа, деб ҳисоблашмоқда. Лекин футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:43, 17.07.2017.
Ўқилди: 5168 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.