Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Дониёр Солиев пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Лондонда давом этаётган пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг дастлабки уч кунида ҳамюртларимиз 2 та олтин медалга сазовор бўлиб улгуришди.

Буюк Британия пойтахтида ўтказилаётган пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Дониёр Солиев делегациямиз ҳисобига иккинчи олтин медални қўшиб қўйди. Эркаклар ўртасида узунликга сакраш бўйича баҳсларда иштирок этган Дониёр 7.18 метр натижаси билан олтин медалга сазовор бўлди ва ўзининг ушбу натижаси эвазига Осиё рекордини янгилади. (Осиё рекорди 2015 йил Қатарнинг Доҳа шахрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Хитойлик Чен Минг Ю томонидан 7.07 метр натижаси билан ўрнатилган эди). Мусобақада иккинчи ўринни швециялик Тобиас Жонсон (6.99 метр) эгаллаган бўлса, 3-ўрин 6.77 метр натижа қайд этган белоруслик Сергей Бурдуковга насиб этди.

Шуни таъкидлаш лозимки, узунликга сакраш мусобақасида жахоннинг кўзга кўринган, кучли спортчилари иштирок этишди, улар орасида Паралимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси Хилтон Лангенховен хам ўз омадини синаб кўрди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатининг иккинчи куни терма жамоамиз аъзоси Хусниддин Норбеков диск улоқтириш бўйича 54.73 метр натижа билан биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи маротаба жахон чемпиони унвонини қўлга киритган эди. 100 метрга югуриш баҳслари иштирок этган Мансур Абдурашидов эса афсуски финал босқичига чиқа олмади. Олдинда спортчиларимизни ядро ва найза улоқтириш, шунингдек турли масофаларга югуриш мусобақалари кутиб турибди. Маълумот учун, мазкур жаҳон чемпионати 23 июлга қадар давом этади ва унда 1050 нафар спортчи 213та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 13:56, 17.07.2017.
Ўқилди: 4038 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.