“Бавария” клуби энди “Арсенал” ҳужумчиси Алексис Санчесга қизиқмайди. Бу ҳақда немис клуби президенти Карл Хайнс Румменигге маълум қилди.
“Санчес қандай фикрда эканлигини билмайман, аммо биз энди унга бошқа қизиқмаймиз, — деди Румменигге. — Мураббийлар билан гаплашдик, бизга бошқа ҳужумчи керак эмас”.