Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг бу мавсумда ҳеч қаерга кетмайди.
Яқинда габонлик футболчи жамоа раҳбарияти билан учрашди ва музокаралар якунига кўра, унинг сотилмаслиги маълум бўлди. Бу хабарни Германиянинг барча етакчи нашрлари - Kicker, Bild, Sky Sport News ва бошқалар тасдиқлади.
Бироқ, футболчи учун 100 млн евро таклиф қилинса «Боруссия» Д ўз қарорини ўзгартириши мумкинлиги таъкидланди.
Аввалроқ, 27 ёшли ҳужумчига «Милан», «Челси», «Ливерпуль» ва «ПСЖ» қизиқиш билдирганди.