Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Неймарнинг «ПСЖ» клубига ўтиш сабаблари айтилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Неймарнинг «ПСЖ» клубига ўтиши эҳтимолий сабаблари маълум бўлди.

Бразилиянинг Lance нашри футболчини Париж клуби сафини тўлдиришга ундаган сабаблар ҳақида ёзди.

Биринчидан, Неймар жамоадоши Лионель Мессининг соясида қолиб кетмоқда ва шахсий совринлар учун курашда аргентиналикка ютқазяпти.

Иккинчидан, «ПСЖ» сафига ўтган Дани Алвес ҳамюрти Неймарни ҳам шунга ундаган бўлиши мумкин.

Учинчидан, «ПСЖ» футболчига жуда катта маош ваъда қилган. Айни пайтда, Неймар «Барселона»да 15 млн евро оляпти.

Тўртинчидан, парижликлар раҳбарияти Неймарнинг агенти бўлмиш отаси билан яхши муносабатга эга. Томонлар бир-бирини анчадан буён билади.

Нашрнинг таъкидлашича, Неймар «ПСЖ» клубига ўтиш ҳақида ҳозирча оғзаки розилик берган.

Эслатиб ўтамиз, унинг товон пули 222 млн еврога тенг.

Манба: sports.ru
Киритилди: 21:45, 18.07.2017.
Ўқилди: 25387 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2820]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2509]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2464]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2376]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2366]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2245]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1905]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1777]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1773]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1575]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик