Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

"Нефтчи" назорат баҳсида "Қизилқум"га ютқазди

Баҳо:
+ | -

Янги ҳафта бошидан Тошкентда йиғин бошлаган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 18 июль куни Навоийнинг “Қизилқум”ига қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этди.

Беллашувда навоийлик футболчилар 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди.

Биринчи бўлимда рақиб таркибидан Илҳом Юнусов 11 метрлик жарима тўпини аниқ амалга оширди. Жамоалар танаффусга “Қизилқум”нинг ҳисобдаги кичик устунлиги билан йўл олишди.

Иккинчи бўлимда нисбатан “Нефтчи” анча жонланди ва ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор хавфли вазиятлар юзага келди. Бироқ ҳисоб ўзгармай қолди. Навбатдаги голга ҳам “Қизилқум” вакиллари эгалик қилишди. Нодирхон Камолов беллашувдаги иккинчи голга муаллифлик қилди. Учрашув бош ҳаками кейинги бўлимда ҳам “Нефтчи” дарвозасига пенальти қўйди. Бу сафарги уринишни Самандар Шодмонов аниқ амалга оширди.

Ўйин тенг курашлар остида кечди. Бироқ вазиятлардан фойдаланиш борасида омад “Нефтчи”га кулиб боқмади. Шу тариқа анчайин ўзгарган ва янги таркиб билан иккинчи даврага жиддий хозирлик кўраётган “Нефтчи” илк назорат баҳсида мағлубиятга учради.

Вадим Абрамов шогидларининг йиғиндаги навбатдаги рақиби “Қўқон-1912” клуби саналади. Мазкур беллашув  21 июль куни ўтказилади.

“Қизилқум” – “Нефтчи” 3:0 (1:0)

Голлар: Илҳом Юнусов – 1:0, Нодирхон Камолов – 2:0, Самандар Шодмонов – 3:0.

“Қизилқум”: Артём Макосин, Шукур Пўлатов, Акмал Рустамов, Отабек Зокиров, Файзулло Қамбаров, Максим Юрку, Шерали Жўраев, Илҳом Юнусов, Сервер Жепаров, Нодирхон Камалов, Отабек Исроилов

Заҳира: Эркин Жабборов, Виктор Григорьев, Феруз Бобоқулов, Самандар Шодмонов, Акрам Баҳриддинов, Хумоюн Абдумўминов, Ғайрат Жўмаев

“Нефтчи”:  Ўткир Юсупов, Жасур Ҳасанов, Камрон Кападзе, Муҳсин Убайдуллаев, Темур Ҳакимов, Музаффар Музаффаров, Бобур Давлатов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Умид Тўйчибоев, Алишер Шоғуломов, Отабек Ҳайдаров

Заҳира: Абдумавлон Абдужалилов, Авазбек Ўлмасалиев, Дилёр Ирматов, Жаҳонгир Сакиев, Жавоҳир Расулов, Карен Абрамов, Мўйдин Мамазулумов, Ризо Айвазов

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 11:14, 19.07.2017.
Ўқилди: 4398 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4335]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2352]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2207]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2182]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2055]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1943]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1872]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1501]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1448]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик