«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос клубнинг эрталабки ва кечки машғулотларида иштирок этмади.
Лос-Анжелесда ўтказилаётган йиғин давомида 31 ёшли футболчи қулоғида қаттиқ оғриқ сезган. Натижада, у отоларинголог шифокор қабулига жўнатилган. Унинг қачон сафга қайтиши маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» навбатдаги ўйинни 24 июль куни Халқаро чемпионлар кубоги доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўтказади.