Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг маълум қилишича, шу кунга қадар бирор футбол агенти ташкилот рўйхатидан ўтмаган.
Аслида, 2016 йилдан бошлаб футболда “Агент” тушунчаси бекор қилиниб, ўрнига “Воситачи” тушунчаси киритилган эди. Шундан сўнг, «воситачи»лар ЎзПФЛда қайта рўйхатдан ўтиши белгиланди.
Аммо, 2016 йилнинг апрель ойидан буён ЎзПФЛда бирорта ҳам “воситачи” рўйхатдан ўтмади. ПФЛ сайтининг хабарига кўра, футболчи ва жамоалар орасида воситачилик қилишни истаган шахслар шу йилнинг 9 августига қадар ЎзПФЛда рўйхатдан ўтиши лозим.