«ССФ» нашри ФИФА прокурори Майкл Гарсиянинг маърузасини қунт билан ўқиб чиқди. Натижада суриштирувда номи тилга олинган ФИФАнинг 11 нафар мутасаддиcи ҳақида сўз юритди. Уларнинг айримлари айни пайтда футболдан четлатилишган. Баъзилари эса тергов қилинишмоқда.
Йозеф Блаттер
ФИФАнинг собиқ президенти.
Ташкилотни 1998-2015 йилларда бошқарган.
Нимадан гумон қилишган? Докладда Блаттерга нисбатан аниқ айбловлар йўқ. Шунчаки, олдин аниқ бўлган фактлар келтирилган. У жаҳон чемпионатларини янги мамлакатларда ўтказиш ғоясини илгари сурган. Россия президенти Владимир Путин билан учрашган, 2011 йили бўлиб ўтган Россия-Қатар учрашувини бевосита стадионда кузатган. Бу эса ўз касбини суистеъмол қилишга ўхшамайди.
Ҳозир қаерда? Блаттер кенг қамровли коррупцион можародан кейин 2015 йилнинг май ойида истеъфога чиққан. Ўша йилнинг декабрида собиқ президентни футболдан 8 йилга четлатишга қарор қилишган.
Чун Мон Чжун
ФИФАнинг фахрий вице-президенти
Нимадан гумон қилишган? Кореялик фунционернинг асосий гуноҳи 2010 йилнинг ноябрида Россияга ташриф буюрганидир. Ушбу мамлакатда у Кремлни айланган, Петербург ва Петергофга саёҳат қилган ва Катта театрга ташриф буюрган. Албатта, барча харажатларни мезбонлар ўз зиммаларига олишган. Майкл Гарсия бунда пора асосларини топмаган.
Ҳозир қаерда? Чун Мон Чжун Жанубий Корея футбол федерацияси ва ФИФА вице-президенти лавозимларини тарк этган. Аммо ФИФАнинг фахрий вице-президенти бўлиб қолган. Гарсиянинг докладида Россияга алоқадор бўлмаган матн бор. Унга кўра, Англия «заявка» қўмитаси шаҳзода Уильям ва Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон ҳамкорлигида Чун Мон Чжун билан «алмашув» борасида келишиб олмоқчи бўлишган. Яъни, кореяликлар ЖЧ-2018 учун Англияга, инглизлар эса ЖЧ-2022 мезбонлиги учун Жанубий Кореяга овоз беришлари кўзда тутилган.
Франц Беккенбауэр
Нимадан гумон қилишган? Немис футболи афсонаси учун Гарсия докладида алоҳида бўлим бор. Унда «Газпром»нинг Беккенбауэрга компаниянинг элчиси лавозимини таклиф қилгани ҳақида ёзилган. Албатта, бунинг учун у Россия учун овоз бериши керак бўлган. Суриштирувлардан сўнг шу нарса маълум бўлдики, Кайзер «Газпром» эмас, балки Россиянинг газ жамияти билан реклама шартномасини имзолаган экан. Бу эса Россияга жаҳон чемпионати мезбонлигини беришганидан сўнг, яъни 2012 йилда юз берган.
Ҳозир қаерда? 2014 йилнинг июнида ФИФА Беккенбауэрни футболга алоқадор бўлган ҳар қандай соҳадан 90 кунга четлатганди. Чунки у ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 мезбонларини аниқлаш борасидаги тергов ишларига ёрдамлашишни истамаган. Айни пайтда эса «Бавария»нинг фахрий президенти ЖЧ-2006 ва ЖЧ-2010 мезбонларини аниқлашда фирибгарлик қилганликда айбланмоқда ва бу иш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Гарольд Мэйн-Николс
Нимадан гумон қилишган? Мэйн-Николс ва ФИФА баҳолаш комиссиясининг бошқа аъзоларига Россияда мезбонлик қиладиган шаҳарлар ҳақидаги маълумотлар жамланган iPad планшетларини совға қилишган. Гарсия бунда ҳеч қандай айбни кўрмади. Аммо келажакда бундай совғаларни олмасликни тавсия қилди.
Ҳозир қаерда? 2016 йилнинг январида чилилик қариндошлари учун нималарнидир талаб қилгани туфайли 7 йилга футболдан четлатилган. Лекин бунга Россиянинг алоқаси йўқ. Бу воқеа Қатарга боғлиқ.
Мишель Д'Уг
Нимадан гумон қилишган? Бельгиялик шифокор Вячеслав Колосковдан совғага картина олган. Британия матбуоти бу суратни Пикассо чизганлигини маълум қилганди. Д~Угнинг айтишича, мазкур совғани дўстидан олган. Шунингдек, у нима беришаётганини билмаган. Шу ўринда айтиш жоиз, экспертиза картинани номаълум рассом чизгани ва унинг қиммат турмаслигини аниқлаган.
Ҳозир қаерда? Олдингидек ФИФА тиббиёт қўмитасини бошқармоқда ва ташкилот кенгаши аъзоси.
Амос Адаму
Нимадан гумон қилишган? Гарсия ўз докладида Россия Адамуга Африкада қўшма лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзган. Бунинг учун у ЖЧ-2018 мезбонини аниқлашда Россияга овоз бериши лозим бўлган. Бироқ бу исботланмаган.
Ҳозир қаерда? 2017 йилнинг январида ФИФА ижроқўми аъзоси бўлган нигериялик функционер 3 йилга футболдан четлатилди. Бу Адаму учун иккинчи дисквалификация эди. 2010 йили уни пора олганликда айблаб, 2 йилга четлатишганди.
Жек Уорнер
Нимадан гумон қилишган? КОНКАКАФнинг собиқ президенти бўлган Уорнер 2010 йилнинг кузида ижроқўмнинг бошқа олти нафар аъзоси билан Россияга ташриф буюрганди. Майкл Гарсия бу ташрифдан ҳеч қандай криминал топа олмаган.
Ҳозир қаерда? Уорнер ФИФАнинг коррупция бўйича ҳибсга олинган дастлабки мансабдор шахсларидан биридир. 2015 йилнинг сентябрида футболдан бир умрга четлатилган. Ўшанда у АҚШга экстрадиция қилинган ва ҳамон тергов қилинмоқда.
Муҳаммад бин Ҳаммам
Нимадан гумон қилишган? Қатарлик ҳам 2010 йилнинг кузида Россияга ташриф буюрган ФИФА делегацияси таркибида бўлган.
Ҳозир қаерда? ОФКнинг собиқ президенти икки марта бир умрга футболдан четлатилган. 2014 йили этика қўмитасининг қарори борасида апелляция берган. Аммо иккинчи марта дисквалификация олган.
Хани Або Рида
Нимадан гумон қилишган? Албатта, бин Ҳаммам ва Уорнерлар билан Россияга бепул саёҳат қилган.
Ҳозир қаерда? Коррупция айбловларидан «айланиб» ўтган. Айни пайтда ҳам ФИФА ижроқўми аъзоси.
Рафаэль Сальгеро
Нимадан гумон қилишган? 2010 йилнинг кузида у ҳам Россияга ташриф бурган.
Ҳозир қаерда? ФИФА этика қўмитаси гватемалаликни 5 миллион доллар миқдорида пора олганликда айблаган ва футболдан четлатган. Айни пайтда унинг устидан тергов қилинмоқда.