Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Александр Свечников пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Лондонда давом этаётган пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз томонидан жамғарилган медаллар сони тўрттага етди. Эркаклар ўртасида найза улоқтириш бўйича баҳсларда иштирок этган Александр Свечников 71.01метр натижаси билан олтин медалга сазовор бўлди ва жаҳон рекордини янгилади.

Шу йили май ойида Бокуда бўлиб ўтган IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да Свечников найзани 70 метрга улоқтириб, жаҳон рекордини ўрнатган эди. Демак, ҳамюртимиз бу сафар 71.01 метр натижаси билан ўзига тегишли бўлган рекордни янгилашга муваффақ бўлди. Найза улоқтириш бўйича баҳслар якунига кўра кумуш медалга эронлик Нажот Никараст (61.88 м.) сазовор бўлган бўлса, 61.53 метр кўрсаткич қайд этган испаниялик Лэсер Кабрерага бронза медали насиб этди.

Аёллар ўртасида кечган баҳсларда ҳамюртимиз Нозима Қаюмова 41.25 метр натижаси билан фақатгина Хитойлик рақиби Зао Юпинг (42.72 м.)дан ортда қолиб, кумуш медали соҳибасига айланди. Австриялик Наталия Эдер (38.37м.) эса бронза медали билан тақдирланди. Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 23 июлга қадар давом этади ва унда 1050 нафар спортчи 213та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.

Маълумот учун, терма жамоамиз аъзолари орасида биринчи бўлиб Хусниддин Норбеков 15 июль куни диск улоқтириш бўйича ўтказилган беллашувларда 54.73 метр натижаси билан олтин медалга эга чиқиб, иккинчи маротаба жахон чемпиони унвонига сазовор бўлган, Дониёр Солиев эса узунликга сакраш баҳсларида 7.18 метр натижа қайд этиб, делегациямиз ҳисобига иккинчи олтин медални қўшиб қўйганди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:06, 20.07.2017.
Ўқилди: 3616 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик