Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Вадим Абрамов: «С.Арабистонидан 1 млн $ маош таклиф қилишганди»

Баҳо:
+-1 | -

Вадим Абрамов – бу мутахассисни барча яхши билади. Унинг мухлислари ҳам мамлакатимизда етарлича. Чунки айнан унинг қўли остида миллий терма жамоамиз ўйинида қандайдир мазмун пайдо бўлганди. Абрамов даврида унча-мунча термалар Ўзбекистонда чўчиб туришарди. Айнан шунинг учун ҳам Вадим Карленович термамизни бошқарган мутахассислар орасида мухлислар томонидан танқид остига олинмаган сўнгги йиллардаги ягона мураббий бўлиб турибди.

Ҳозирда Фарғонанинг «Нефтчи» клубини бошқараётган мураббий «футбол экспресс» мухбири билан бўлган суҳбат чоғида терма жамоади пайтларини эслаб ўтди.

- Терма жамоада иш бошлагунимга қадар моддий-техник базаси яхши эканлигидан хабардор қилишганди. Аммо футболчиларга деярли маош тўланмай қўйилганди. Чунки ҳал қилувчи учрашувлар ортда қолганди. Муваффақиятсизликдан кейин тушкун кайфият устун турарди.

Ғалабалар қўлга киритилиб, нуфузимиз орта бошлагач мукофот пуллари орта бошлади. Маблағни олишимиз эмас, ишлаб топишимиз керак, деган ақидани устун қўярдим. ЎФФга бориб, бемалол, тўлов қоғозларини текшириб текшириб чиқишингиз мумкин. Ўзимга ойига 1 миллион 200 минг сўм миқдорида маош тўлашарди.

Осиё кубогидаги муносиб иштирокдан сўнг эса маошимни анча кўтариб қўйишганди. Бу сумма Ўзбекистонда зўр турмуш кечириш учун етарли даражада эди.

Кейинчалик Саудия Арабистонидан таклиф бўлди. Музокаралар давомида йилига 1 миллион доллор маош беришларини билдиришди.

Аммо ўйлаб ҳам ўтирмай, бу таклифни рад этдим – дейди Вадим Абрамов суҳбат давомида.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:42, 21.07.2017.
Ўқилди: 12239 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўзининг севимли футболчиси ким эканлигини айтди [8860]

U23 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг финалдаги рақиби аниқланди [6921]

Шин Тэ-Йонг: «Футболчилар ўйин бошланишидан олдин бироз асабийлашишди» [6519]

Улар ҳозир қаерда? Анчелотти қўл остида «Реал» таркибида дебют қилганлар [3868]

Абдуқодир ва Ҳожимат ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда [3542]

Sport TV'да 30-апрель куни бир нечта хоккей ва «Бавария» - «Реал» ўйини трансляцияси бор [3488]

Перес Мбаппе ортидан яна бир йирик харидни амалга оширмоқчи [2896]

"Боруссия" ёки "Бавария": Левандовски Чемпионлар лигасида кимни қўллаб-қувватлашини айтди [2842]

Роналдо Бразилиядаги клубини сотди, энди навбат Испаниядаги клубга келди [2609]

Афсоналар Европани тарк этади, "Манчестер Юнайтед" "Байер" етакчисини олиб кетмоқчи! Ҳафтанинг энг яхши трансфер миш-мишлари [2545]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.