Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Fed Cup. Ўзбекистон аёллар теннис жамоаси Янги Зеландияга ҳам ҳеч қандай имконият қолдирмади

Баҳо:
+ | -

Ирода Тўлаганова бошқарувидаги теннис бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси норасмий Жаҳон Чемпионати саналмиш Федерациялар Кубоги саралашида иштирок этмоқда.

Саралашнинг Осиё/Океания минтақаси иккинчи гуруҳида кураш олиб бораётган қизларимиз 19 июль санасида туркманистонлик теннисчиларни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди

Кеча эса спортчиларимиз Янги Зеландия термасига ҳам ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда ғалабани қўлга киритишди.

Дастлаб, Нигина Абдураимова Пейж Хурианни 2:1 (7:5, 4:6, 7:6) ҳисобида мағлуб этди.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова эса Эрин Рутлиффга ҳеч қандай имконият қолдирмади 2:0 (6:3, 6:1).

Жуфтлик баҳсларида иштирок этган Оқгул Омонмуродова/Камола Умарова дуэти Жоанна Карсуэл/Эрин Рутлифф тандемига қарши баҳс олиб борди. Ушбу ўйин 2:0 (6:3, 6:4) ҳисобида ҳамюртларимиз фойдасига якунига етди.

Шу тариқа Ирода Тўлаганова бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар жамоаси Янги Зеландияни ҳам 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичда Индонезия термасига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 17:45, 21.07.2017.
Ўқилди: 3090 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик