Бугун «Қўқон-1912» ва «Нефтчи» ўртасида назорат баҳси ўтказилди.
Ўзига хос дерби Тошкентдаги «Бунёдкор» академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтди. 18-дақиқада “Нефтчи” футболчилари ҳисобни очишди. Фарғоналиклар жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Музаффаровнинг зарбаси ҳимоячиларимизга тегиб қайтди. Қайтган тўп эса Алишер Шоғуломовнинг голи билан якунланди. «Нефтчи» футболчиларининг кетма-кет ҳужумлари ўз самарасини берди, дейиш мумкин.
39-дақиқада қўқонликлар ҳисобни тенглаштиришди. Қувондиқ Рўзиевнинг жаримадан йўллаган зарбасини ҳимоячи қайтарган эди. Тўп яна Рўзиевга бориб тушди. Рўзиев-Мамажонов-Райевац комбинацияси эса гол билан якунланди. Сербиялик футболчи чемпионат баҳсида ҳам фарғоналиклар дарвозасини ишғол этганди.
Биринчи бўлим шу ҳисобда ниҳоясига етди.
Иккинчи таймни жамоалар эҳтиёткорлик билан бошлаганди. 57-дақиқага келиб дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Ҳакимов уни аниқ амалга оширди — 1:2.
62-дақиқада Захирадан ўйинга қўшилган яна бир футболчи Абдужамол Исроилов ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди.
Шу тариқа водий дербисида “Нефтчи” ғалаба қозонди.
Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 1:3 (1:1)
Голлар: Филип Райевац (39) - Алишер Шоғуломов (18), Шерзод Ҳакимов (57 пен), Абдужамол Исроилов (62)
«Қўқон-1912»: 13. Никита Рибкин, 5. Жалил Кимсанов, 6. Баҳодир Акрамов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 25. Дониёр Ҳасанов, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 70. Азамат Мамажонов, 75. Иброҳим Раҳимов, 99. Филип Райевац.
Захира: 12. Азиз Ашуров, 30. Ислом Абдуллаев, 15. Ойбек Рустамов, 28. Авазхон, Маматхўжаев, 19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 29. Иқбол Маликжонов, 20.Темур Толипов.
«Нефтчи»: Ўткир Юсупов, Жасур Ҳасанов, Муҳсин Убайдуллаев, Камрон Кападзе, Мурод Тўйчибоев, Бобур Давлатов, Музаффар Музаффаров, Абдулраҳмон Абдулҳақов, Мансур Саидов, Отабек Ҳайдаров, Алишер Шоғуломов.
Захира: Шерзод Ҳакимов, Абдужамол Исроилов.