Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Миллий терма жамоа назорат учрашувида «Ат-Таъвун» клубини мағлуб этди

Баҳо:
+-1 | -

Айни кунларда Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Саудия Арабистонининг “Ат-Таъвун” клубига қарши учрашувда Игорь Сергеев томонидан учрашувнинг 29-дақиқасида киритилган ягона гол Ўзбекистон миллий терма жамоасига кичик ҳисобда ғалаба келтирди.

Маълумот учун, мазкур йиғин доирасидаги илк учрашувда миллий терма жамоа Эроннинг “Зоб Оҳан” клубига кичик ҳисобда имкониятни бой берган эди.

Аввалроқ хабар берилганидек, ушбу йиғин Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги миллий терма жамоа учун Хитой ҳамда Жанубий Корея миллий терма жамоаларига қарши Жаҳон чемпионати саралаш учрашувларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўртоқлик учрашуви
Измит, Туркия. 23 июль, шанба
Ўзбекистон – "Ат-Таъвун" (Саудия Арабистони) 1:0
Гол: Игорь Сергеев (29).
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров (Александр Лобанов, 46), Даврон Ҳошимов (Эркин Бойдуллаев, 27), Отабек Шукуров, Мурод Ҳолмуҳамедов, Акмал Шораҳмедов, Фарруҳ Сайфиев, Шерзод Аъзамов, Саламат Қутибоев (Шохруз Норҳонов, 74), Жалолиддин Машарипов,  Сардор Мирзаев, Игорь Сергеев (Александр Мерзляков, 79).

Суратлар манбаси: "Ат-Таъвун" ФК

Манба: the-uff.com
Киритилди: 08:01, 23.07.2017.
Ўқилди: 10142 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.