«Реал» ҳимоячиси Данило «Манчестер Сити» клубига ўтганидан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Манчестер Сити» футболчиси бўлишдан хурсандман. Кўплаб жамоалар менга даъвогарлик қилишди, аммо Хосеп Гвардиола қўл остида ўйнашни истаганман.
У менга таклиф юборганида, дарров рози бўлдим. Клубдаги машғулотларни сабрсизлик билан кутяпман. Яқин кунларда янги жамоадошларим билан кўришаман», - деди Данило “Манчестер Сити» матбуот хизматига берган интервьюсида.