Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Максим Шацкихдан Украина чемпионати тўпурарлиги тортиб олинди

Баҳо:
+ | -

Фаолиятининг асосий қисмини Украинада ўтказган ўзбекистонлик футболчи Максим Шацких чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлиб келаётганди.

iSport нашрининг Украина Премьер-лигасига асосланиб хабар беришича, Максим яққол пешқадамлик мавқесидан туширилган.

1999 йил Шацких “Динамо”нинг “Прикарпатье” клубига қарши ўйинида гол уришга муваффақ бўлган. Беллашув киевлик футболчиларнинг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган. Орадан 18 йил ўтиб, Шацких номига ёзилган гол аслида автогол экани ойдинлашди. Видеотакрорларга мурожаат қилган Украина Премьер-лигаси эндиликда Максимнинг голлари сони 124 эмас, 123тани ташкил қилаётгани ҳақида эълон қилди.

Маълумки, украиналик Сергей Ребров ҳам чемпионатда 123та гол уришга муваффақ бўлган. Янги қарордан кейин “Шахтёр”, “Динамо” каби клублар шарафини ҳимоя қилган Ребров пешқадамликда Шацких билан қўшҳокимликни юзага келтирган.

Айни вақтда Сергей Ребров Саудиянинг “Ал-Аҳли” клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда. Максим Шацких эса Киевнинг “Динамо” клуби ёшларига мураббийлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Максим Шацких 31та гол билан Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам тўпурари ҳисобланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:32, 24.07.2017.
Ўқилди: 9469 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2685]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2395]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2338]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1932]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1743]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1721]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1666]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1644]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1329]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1267]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик