«Интер» бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоани кучайтириш ҳақида қайғурмоқда.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, мутахассис раҳбариятдан марказий ҳимоячи, ўнг қанот ҳимоячиси, икки марказий яримҳимоячи ва қанот ҳужумчисининг трансферини талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Интер» бугунги кунгача Борха Валеро (Фиорентина), Милан Шкриньяр (Сампдория) ва Даниэле Паделли (Торино) билан шартнома имзолади.