Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

"Динамо" назорат ўйинида "НБУ-Осиё"ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида сўнгги назорат учрашувини ўтказди.

Бу сафар «Динамо»га қарши Биринчи Лига пешқадамларидан бири «НБУ-Осиё» жамоаси саф тортди. Жамоа мураббийлари бу ўйинда ҳам икки хил таркибга ўйин амалиёти беришди. Шу куни жароҳати боис Раду Рогак ва Жонибек Кўчимов «Динамо»га ёрдам бера олишмади.

Шунингдек, шу куни жамоа таркибида украиналик 20 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи Артём Макарченко мураббийлар кўригида иштирок этди.

Учрашувдаги учта гол ҳам 11 метрлик нуқтадан киритилди. «Динамо»нинг голларига Искандар Холмирзаев ва Абдумалик Абдуллаев муаллифлик қилишган бўлса, «Банкчилар» голини Орифхўжа Абдухолиқов киритди.

Шундай қилиб, иккинчи давра олдидан Тошкентда 4 та назорат ўйини ўтказган «Динамо» дастлабки баҳсда дуранг қайд этган бўлса, сўнгги 3 ўйинни ғалаба билан якунлади.

Назорат учрашуви. Тошкент.

25 июль (сешанба)

«ДИНАМО» - «НБУ-ОСИЁ» - 2:1

Голлар: Искандар Холмирзаев 59 пен., Абдумалик Абдуллаев 68 пен., - Орифхўжа Абдухолиқов 57 пенальтидан.

«Динамо» (1-бўлим): Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Шоҳруҳ Холматов, Аднан Ораховац, Алексей Николаев, Жасур Азимов, Артём Макарченко, Жасур Қурбонов, Комил Шарофутдинов, Дониёр Исмоилов, Сардор Сулаймонов.

«Динамо» (2-бўлим): Темур Жўраев, Ҳакимхон Аъламхонов, Бунёд Исроилов, Акмал Бозоров, Тимур Файзуллаев, Искандар Холмирзаев, Ориф Мамажонов (Аббос Абдукаримов), Муҳаммад Ражабов, Артём Макарченко, Амиржон Сафаров, Абдумалик Абдуллаев.

«Динамо». Тошкент. 20-25 июль.

Назорат учрашувлари:

20 июль: «Динамо» – «Навбаҳор» - 0:0

21 июль: «Динамо» – «Локомотив-БФК» - 2:1

22 июль: «Динамо» – «Қизилқум» - 2:0

25 июль: «Динамо» – «НБУ-Осиё» - 2:1

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасидаги дастлабки учрашувни 31 июль куни «Бунёдкор» - «Нефтчи» жуфтлиги ғолибига қарши ўтказади.

5 август куни эса иккинчи давранинг дастлабки ўйини – 16-тур доирасида Самарқандда «Металлург»га қарши баҳс олиб боради.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 10:33, 26.07.2017.
Ўқилди: 3089 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.