Кириш Регистрация

Элдор Шомуродов «Ростов» билан шартномага «Бунёдкор»дан берухсат имзо чеккан

Баҳо:
+ | -

Фаолиятини Россиянинг «Ростов» клубида давом эттиришга қарор қилиб, 4 йиллик шартномага имзо чеккан футболчи Элдор Шомуродов, бу масалада аввалги клуби «Бунёдкор»ни ўз вақтида хабардор қилмагани маълум бўлди.

Бугун — 26 июль куни «Бунёдкор» янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди. Унда иштирок этган бош мураббий Миржалол Қосимов Шомуродов масаласи борасидаги саволга жавоб бергани ҳақида «Offsayd.uz» нашри маълум қилди.

«Локомотив»га қарши ўйиндан кейин футболчиларга бир кунлик дам бергандик. Ўша бир кунда Шомуродов «Ростов»га бориб шартнома имзолаб келган ва бу ҳақда бизга айтмаган. Бу ҳақда Чимёндаги йиғин вақтида эшитиб қолдим. Элдорнинг агенти эса «Насаф» билан ўйин олдидан шартномага имзо чекилгани ҳақида айтди.

Бизда Шомуродов билан гаплашиб олиш нияти бор эди. Шу мақсадда клуб базасида икки соат қолиб кетдик ва якунда фикримиздан қайтдик. Чунки олдинда бизни принципиал ўйин кутиб турганди.

Элдорнинг фикр-у хаёли кетиш бўлиб қолганди. Ярим мавсум давомида фақатгина «Насаф»га қарши беллашувда ўйини чиқди. Бу унинг учун «Бунёдкор»даги сўнгги ўйин эканини руҳан билиб ўйнаганди" - деди Миржалол Қосимов, «Бунёдкор» бош мураббийи.

Кейинроқ «Бунёдкор» бош директори Мурод Алиев ҳам шунга ўхшаш фикр билдирган.

"Элдор Шомуродов биз билан маслаҳатлашмай туриб, «Ростов» билан шартнома имзолаб улгурган экан. Клуб биз билан алоқага чиққанида ҳаммаси ҳал бўлиб улгурганди" - деди Мурод Алиев, «Бунёдкор» бош директори.

Элдор Шомуродов Олий лиганинг 1-даврасидаги 15 та ўйинда фақатгина 1 та гол урди. Ўша гол охирги ўйинида «Насаф» дарвозасига киритилди.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:42, 26.07.2017.
Ўқилди: 10773 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.