Афсонавий боксчи Майк Тайсон 26 август санасида бўлиб ўтадиган Конор Макгрегор ва Флойд Мейвезерга қарши жанг ҳақbда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Супероғир вазн тоифасида собиқ мутлоқ жаҳон чемпионининг фикрича, бўлажак жангда Флойд Мейвезернинг ғалабасига ҳеч қандай шубҳа йўқ.
“Бокс Макгрегорни халок қилади. Унинг бутун дунё олдида изза бўлгани қолади. Мен жуда ҳафа бўлдим. Сабаби, бошида жанг ММА қоидалари асосида ўтказилади, деб ўйлагандим. Шубҳам йўқки, Макгрегор бу жангда нокаутга учрайди. Мейвезер болалигидан бокс билан шуғулланади. МакКонор эса ўзининг яхши кўрган услублари - оёқ зарбаси ва партерда ушлашдан фойдала олмайди. Демак, унда ҳеч қандай имконият қолмайди”, – деди Тайсон.