«Барселона» ҳимоячиси Хавьер Маскерано янги бош мураббий Эрнесто Вальверде қўлостидаги олиб борилаётган машғулотлар ҳақида тўхталиб ўтди. Аргентиналик футболчи янги устоз билан ишлаётганидан қониқиш ҳосил қилаётганини айтган.
«Вальверде ўйин концепцияси биз сўнгги йилларда кўрган «Атлетик» ўйин услубини тасдиқламоқда. Мураббий биздан агрессив футбол, рақибга босим уюштириш, уларнинг майдонида прессинг қилиш ва имкон қадар кўпроқ вақт тўпни назорат қилишни талаб қилмоқда. Вальверде бизни «Атлетик» ўйин услубидаги баъзи жиҳатларини ўргатишга ва кўниктиришга ҳаракат қилмоқда», — дея Маскеранонинг сўзларини келтиради Marca нашри.