«Бавария» президенти Ули Ҳёнесс ҳужумчи Роберт Левандовскининг сотиб юборилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«Роберт Левандовски биз билан 2021 йил 30 июнига қадар шартнома имзолаган. Кўнглингиз тўқ бўлсин, ўша кунгача у «Бавария»да ўйнайди» - деди Ҳёнесс.
Аввалроқ, футболчининг 2018 йилда «Реал»га ўтиши ҳақида хабарлар чиққан эди.