Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

“Навбаҳор” таркибида янги футболчи машғулот бошлади

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" аъзолари бугун Наманганда тўпланиб, машғулотларни бошлайди.

Аввал таркибга “Бунёдкор”дан дарвозабон Дилшод Ҳамроевни келиб қўшилган эди. Айнан шу сабабли Тошкент йиғинидаги машғулотларда қатнашган бошқа бир посбон Сарвар Каримов бу сафарги йиғинга жалб этилмади.

Шунингдек, 2016 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал босқич қатнашчиси Остон Ўрунов ҳам машғулотларга қўшилди.

2000 йилнинг 19 декабр санасида туғилган иқтидорли ярим ҳимоячи “Навбаҳор”га “Пахтакор” клубидан жалб этилди. Ярим ҳимоячи ўтган йили Ҳиндистонда ўтказилган Осиё чемпионатидаги барча тўртта учрашувда ҳам асосий таркибда майдонга тушганлигини қўшимча қилиш жоиз. Бундан ташқари йиғинда Саиджон Абдужабборов (8.07.1992 йилга туғилган) ҳам қатнашади. Ушбу футболчи Тошкентдаги машғулотлар сўнггида жамоа сафига қўшилганди.

Жамоанинг Намангандаги йиғини 30 июлга қадар давом этади. Бу вақт оралиғида футболчиларимиз биринчи лига вакили “Ёзёвон Лочинлари” жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушади. Ушбу ўйин 29 июль куни “Марказий” ўйингоҳда соат 19.00да бўлиб ўтади. Жамоамиз аъзолари 30 июль санасида Тошкентга йўл олишади. Кейинги ҳафтанинг дастлабки кунида мураббий ва футболчилар тиббий кўрикдан ўтишади. Шундан кейин иккинчи давранинг “Обод”га қарши ўтадиган дастлабки учрашувига тайёргарликка киришилади.

 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:18, 27.07.2017.
Ўқилди: 4695 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3648]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [3216]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2990]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2327]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [2059]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1946]

«Ливерпуль» «Реал Мадрид»ни «Энфилд»да қабул қила олмайди [1934]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1854]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1854]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1815]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик