АҚШда йиғин ўтказаётган «ПСЖ» клуби вакиллари матбуот анжумани ғалати иш қилишди.
"Ювентус"га қарши ўйиндан олдин ташкил қилинган тадбирда "ПСЖ" Неймарнинг трансфери билан боғлиқ ҳар қандай саволга жавоб берилмаслигини эълон қилди.
Унда бош мураббийи Унаи Эмери ва ҳужумчи Эдинсон Кавани қатнашди. Эмери, асосан мавсумолди тайёргарлиги ҳамда «Ювентус» ва «Монако»га (Франция Суперкубоги) қарши ўйинлар ҳақида фикр билдирди.