Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Қўқон-1912» янги футболчиларни таништирди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Қўқон-1912” жамоаси сафига иккинчи давра арафасида келиб қўшилган янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди.

Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтган тадбирда “Қўқон спирт” АЖ бошқарув Кенгаши раиси вазифасини бажарувчиси И. Абдуллаев , “Қўқон-1912” клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва бир қатор мухлислар иштрок этишди.

Маросимни “Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти Бахтиёржон Толипов очди.

«Бу йилги мавсум жамоамиз учун жуда муваффақиятли ўтмоқда, деб сўз бошлади клуб раҳбари. – Биринчи даврани аъло даражада ўтказдик. Шунинг учун иккинчи давра арафасида таркибга икки нафар футболчи жалб этдик холос. Улар Қувондиқ Рўзиев ва Дониёр Ҳасанов.

Жамоамизнинг олдидаги мақсади - Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олиш. Ўйлайманки, мавсум сўнггида ўз олдимизга қўйган вазифани бажара оламиз. Бунда албатта сиз мухлисларнинг кўмаги ҳам керак бўлади. “Қўқон-1912”нинг фидойи мухлислари бисёр эканлигини биламан. Сизлар жамоамизни яхши ёмон кунларида қўллаб-қувватлаб келдингиз. Бунинг учун барчангизга жамоа номидан миннатдорчилик изҳор этаман. Бугун иккинчи давра арафасида ўз сафимизга қўшиб олган янги футболчиларни кенг оммага таништирамиз» - деди у.

Шундан кейин янги ўйинчиларга либослар топширилди. Қувондиқ Рўзиев 70, Дониёр Ҳасанов 14-рақам остида майдонга тушиши ойдинлашди.

Маросим кўтаринки руҳда ўз якунига етди. Тадбир сўнгида ишқибозлар эртага бўладиган “Насаф”га қарши ўйиндан олдинги машғулотларини томоша қилишди.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 18:59, 27.07.2017.
Ўқилди: 5978 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4551]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2514]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2339]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2010]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1614]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1517]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1492]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1399]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1355]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик