Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Испания Ла лигаси Неймарнинг трансферига тиш-тирноғи билан қарши чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Ла лига президенти Хавьер Тебас Неймар «Барселона»дан «ПСЖ»га трансфер қилинса, ушбу масала юзасидан УЕФАга азр қилишини таъкидлаб ўтди.

– Биз бу борада шикоят берамиз. Боиси, бу трансфер УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қоидасини бузади. Шунингдек, бу Евроиттифоқнинг рақобат ҳақидаги қоидасига зид. ФИФАга мурожаат қиламиз, агар улар бизни инкор қилишса, Швейцария ва Брюсселдаги судларга мурожаат қиламиз. Франция ва Испаниядаги судларга ҳам мурожаат қилишимиз мумкинлигини истисно қилмайман.

– Шикоят беришга улгурдингизми?
– Буни зудлик билан амалга оширамиз. Биз дастлаб УЕФАга савол бермоқчи эдик, аммо президенти Чефериннинг вақти бўлмади. Неймар ҳақидаги хабарларни ўқир эканман, бу мени хавотирга солмоқда. Ла лига бир четда қола олмайди. Бу фақат "Барселона"нинг эмас, бутун Испан футболининг муаммоси. Бугун бу масала «Барса»га тегишли бўлса, эртага «Реал», «Атлетико» ёки бошқа жамоаларга ҳам тегишли бўлиши мумкин. «Барселона» бизга ҳеч нарса демади, бу Ла лиганинг ташаббуси.

Икки ой аввал мен «ПСЖ» президенти Носсир ал-Хелайфийга мен тегишли жойга шикоят қилмоқчи эканимиз ҳақида айтганимда, унинг жаҳли чиқди ва мени тушунмаслигини айтди.

Биз муносабатларни сақлаб қолишимиз керак. Боиси, биз испан футболи телевизион ҳуқуқларини бошқарамиз, лекин Ла лига бундай ҳолатларда ўз клубларини ҳимоя қилиши керак, – деди Тебас.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:46, 29.07.2017.
Ўқилди: 11893 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5583]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4237]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3594]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3237]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3193]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3072]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2715]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2439]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2426]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2406]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик