Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Антонио Конте: «Челси» — янги мавсумда АПЛ ғолиблиги учун фаворит»

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Антонио Конте Англия чемпионатининг навбатдаги мавсумида ўз жамоасини фаворит деб ҳисобламоқда.

— «Челси» — фаворитми?
— Албатта. Биз ўтган мавсумда чемпионликни қўлга киритдик. Навбатдаги мавсум қийинроқ бўлади. Англияда нима содир бўлганини яхши биласиз: Икки йил аввал «Челси» ғолиб чиққан бўлса, кейин «Лестер» чемпион бўлди. Шу боис, жуда эҳтиёт бўлишимиз керак ва ҳеч бир жамоани енгил қабул қилмаслигимиз зарур.

Барча етакчи жамоалар юқори маҳоратли футболчилар билан таркибни кучайтиришга ҳаракат қилишаётгани — бу нормал ҳолат. Шу боис, бу мавсум биз учун жиддий синов вазифасини ўтайди.

Футболчилар менинг фалсафамни тўғри тушуниб, унга мослашишлари муҳим аҳамиятга эга. Менинг ўйин услубимни тушуниб олиши учун Бакайокога вақт керак. Мураббий учун мана шуниси — энг қийини. Ўз ғоянгни футболчига тўлиқ етказиб бериш учун вақт керак. Бу Моратага ҳам тегишли.

— Ёш ўйинчилар ҳақида нима дея оласиз?
— Агар ёш футболчи кучли ва ҳар томонлама тайёр бўлса, мен уни майдонга тушираман. Мен Италия чемпионатидаги ўзимнинг илк ўйинимни 16 ёшимда ўтказганман, лекин ўшанда ғолиблик учун кураш олиб бораётган "Ювентус" сафида эмас, А серияда қолиш учун курашаётган «Лечче»таркибида ўйнаганман.

Манба: sports.ru
Киритилди: 10:05, 29.07.2017.
Ўқилди: 5303 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.