Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

"Металлург" Тожикистон клуби билан назорат ўйинини ўтказди

Баҳо:
+ | -
Бекободнинг “Металлург” жамоаси пойтахт вилоятининг “Дўстлик” жамоа хўжалигида навбатдаги назорат учрашувини Тожикистоннинг “Истиқлол” футболчиларига қарши ўтказди.   Аввалги кўрик ўйинларига нисбатан бу сафар бекободликларнинг ўйини унчалик қовушмаганлигини айтиб ўтиш лозим. Шундан бўлса керак, мураббийлар штаби танаффусдан сўнг аксарият ўйинчиларни жиддий танқиб остига олди ва уларнинг ўрнига майдонга ёш, ғайратли футболчиларни туширди.   Бевосита ўйин тафсилотига тўхталадиган бўлсак, ҳудудий устунлик “Металлург” футболчилари томонида бўлди. Улар ўйиннинг 17-дақиқасида ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Жаҳонгир Абдумўминовнинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Ислом Исоқжонов рақиб дарвозабони билан яккама якка чиқди ва вазиятни голга айлантирди – 1:0.   Шундан кейин ҳам маъданчиларда бир қатор имкониятлар бўлди. Бироқ бекободликларга бундай вазиятларда совуққонлик етишмади. “Истиқлол” эса учрашувнинг сўнгги сонияларигача курашдан чарчамади ва ҳакам томонидан қўшиб берилган компенсация вақти ўтиб бораётганда жавоб голини киритиш мақсадига эришди – 1:1.   “Металлург” бу ўйинни қуйидаги таркибда ўтказди: Зафар Сафаев, Мирғиёс Сулаймонов, Ҳикмат Ҳошимов, Дониёр Одилов, Аброр Ҳусинов, Аюбхон Нўъмонов, Жаҳонгир Абдумўминов, Жавоҳир Эсонқулов, Муроджон Тошматов, Ислом Исоқжонов, Зоҳид Абдуллаев. заҳирадан майдонга тушганлар: Тимур Тўйчиев, Муҳаммаджон Султонов, Аброр Тошқўзиев, Давронбек Каримқулов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Санжар Қодирқулов, Алишер Зиёвуддинов, Худойшукур Сатторов, Жасур Аҳмедов.
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 12:25, 30.07.2017.
Ўқилди: 3197 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.