Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Металлург» таркибидаги ўзгаришлар жамоани кучсизлантирдими?

Баҳо:
+ | -

“Металлург” таркибидаги ўзгаришлар ҳақида жамоа бошлиғи Шавкат Саидов ахборот берди.

"Жамоамиз таркибида жиддий ўзгаришлар бўлаётганлиги бор гап. Асосий дарвозабон Суҳроб Султоновга бир неча йиллардан буён ўз олдига катта мақсадларни қўйган жамоалардан қизиқишлар бўлаётганди. Давралар оралиғида уни худди шундай клублардан бири – Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига кузатиб қўйдик. Ундан бироз олдинроқ марказий ҳимоячиларимиздан икки нафари билан хайрлашгандик. Ислом Қобилов бизда ижара асосида ўйнаётганлиги боис трансфер ҳуқуқига эга “Бунёдкор”нинг ўйинчини қайтариш борасидаги таклифига эътироз билдиролмадик. У билан U-22 терма жамоамиз сафида Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларида муваффақиятли қатнашган Достонбек Турсунов эса иккинчи даврани ўз вилояти бош жамоаси – “Нефтчи”да ўтказишни хоҳлади. Фарғона клуби мутасаддилари билан музокаралар олиб борганимиздан сўнг, уни “Нефтчи”га ярим йиллик муддатга ижарага беришга қарор қилдик.

Биринчи даврада бизда деярли ўйин амалиётига эга бўлмаган Вусол Магеррамов “Олмалиқ”да, Дониёр Исмоилов эса “Динамо”да ижара асосида тўп суришга рухсат сўрашди. Шунингдек, Камронбей Копадзе, Фарҳод Намозов, Тимур Усмонов билан хайрлашдик. Аммо мухлисларимиз хавотирга тушмаслигини истардим. Айни пайтдаги таркибимиз билан ҳам ижобий натижаларга эришамиз, деб ўйлайман. Қолаверса, мураббийлар таркибни кучайтириш борасида ҳам изланишяпти. Жумладан, “Обод”дан универсал ҳимоячи Аброр Хусиновни таркибга қўшиб олдик. Мазкур жамоанинг яна бир ўйинчиси, яримҳимоячи Дониёр Ҳасановнинг трансфер ҳуқуқи ҳам “Металлург”га тегишли. У билан ҳам клубимиз шартнома имзолаган. Аммо баъзи сабабларга кўра Дониёр бу мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида ”Қўқон 1912” жамоасида ўтказади.

Шунингдек, “Бунёдкор”тарбияланувчиси Жавоҳир Эсонқулов ҳам “Металлург”нинг тўлақонли аъзосига айланди. Асли “Металлург” тарбияланувчилари бўлган Зуфаржон Акбаралиев ва Сирож Тошпўлатов биринчи лигада маҳоратларини ошириб, тажриба тўплашиб сафимизга қайтишди. Ёшлар таркибидан ҳам бир қатор иқтидорли ўйинчиларни қўрқмасдан асосий таркибга жалб этиш фурсати етди деб ўйлайман. Иккинчи даврада бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз" - деди Шавкат Саидов.

Жамоа бошлиғининг фикри ўлароқ “Бунёдкор”, “Қизилқум” ва “Истиқлол”га қарши назорат учрашувларида марказий ҳимоя чизиғида Худойшукур Сатторов, ҳужумда эса Муҳаммаджон Султонов майдонга чиқди ва ўзларининг ижобий томонларини намойиш этишди. Муҳаммаджон “қалдирғочлар” дарвозасига гол киритишга ҳам муваффақ бўлди. Шунингдек, ёшлар таркиби посбони Тимур Тўйчиев, ҳимоячи Аброр Тошқўзиев ҳам асосий таркиб юкини бемалол тортишига ишонч бор.

Мазкур футболчилар иккинчи даврага тайёргарлик жараёнида асосий таркиб ўйинчилари қаторида шуғулланишаётгани фикримиз исботидир. “Металлург” ПФК жамоа таркибига жалб этилган янги ўйинчиларини 31 июль санасида ЎзПФЛ қўшимча буюртмасидан ўтказишни режалаштирган.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 12:43, 30.07.2017.
Ўқилди: 3216 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.