«Барселона» клуби ҳужумчиси Неймар «ПСЖ»га ўтган тақдирда француз клубига эгалик қиладиган Qatar Sports Investments компанияси билан шартнома имзолайди.
Шартномага кўра бразилиялик футболчи Қатарда ўтадиган ЖЧ-2022 элчисига айланади ва беш йил ичида 300 млн евро ишлаб олади, дея хабар қилмоқда Mundo Deportivo нашри.
Манбада айтилишича, Неймар «Реал»га (3:2) қарши ўйиндан сўнг белгиланганидек Хитойга йўл олади, шундан сўнг футболчи ўша ердан тўғри Қатарга ўтади.