УЕФА ташкилотининг гумонига кўра, «Манчестер Сити» молиявий фэйр-плей қоидасини бузган.
The Telegraph хабарига кўра, «Манчестер Сити» ёзги трансферлар учун 220 млн фунт сарфлаган. Натижада, унинг харажатлари кескин даражада ошган.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда «Сити» ва ПСЖ молиявий чекловларни бузганлиги учун жазоланган эди. УЕФА қоидасига кўра, сўнгги уч йиллик фаолият якунига кўра, жамоаларнинг қарзи 30 млн фунтдан ошмаслиги керак.
Энди "Сити" вазиятни ўнглаб олиши учун бир қатор футболчиларини сотишига тўғри келади. Манбанинг маълумотига кўра, Фернандиньо, Келечи Ихеаначо, Вильфрида Бони ва Фабиан Делф трансфер ойнаси ёпилгунга қадар сотиб юборилиши мумкин.