"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне бошқа жамоа футболчиларини муҳокама қилмоқчи эмаслигини айтди.
"Диего Коста? У бизнинг футболчи эмас. Бошқа жамоа ўйинчилари ҳақида гапиришни истамайман. Гризманн? У билан Европа грандлари қизиқмоқда, бу менга ёқади. Чунки бу тўғри иш олиб бораётганимиздан далолат беради.
Бошқа клубга кетишим ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳеч ким менга таклиф жўнатмади. Ҳозир "Атлетико" билан шартномам бор, бироқ, келажакда музокаралар учун очиқман" - деди Симеоне AS хабарида.