Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Янги асрнинг энг совриндор клублари

Баҳо:
+ | -

2001 йил 1 январдан эътиборан бошланган 21-асрнинг ортда қолган даврида энг кўп соврин ютган жамоани биласизми?

Россиянинг soccer.ru сайти айни шу масалага алоҳида қизиқиб, Европа клублари совринларини санаб чиқди ва махсус рейтинг тузди. Элит рўйхатни шакллантиришда миллий чемпионатлар даражаси ҳам ҳисобга олинган, албатта.

Мисол учун айтсак, «Селтик» (Шотландия) ва «Олимпиакос» (Греция) клублари янги аср давомида 23тадан соврин ютишга улгурди, «Шахтёр» (Украина) ва «Пюник» (Арманистон) эса яна кўпроқ - 26тадан. Загреб «Динамо»сининг Хорватия футболидаги хирмонига қаранг - 27та ғалаба.

Бу борада Молдова футболи «гегемони» - «Шериф» алоҳида ўрин тутади. Ушбу жамоа янги 100 йилликнинг илк босқичида ўз музейини нақ 30та соврин билан бойитди. Шунингдек, Голландиянинг «Аякс» (15та соврин), Португалиянинг «Бенфика» (18та соврин) ва «Порту» (28та соврин) жамоаларига ҳам қойил қолиш керак.

Бироқ бу клублар иштирок этадиган чемпионатлар савия бобида дейлик, «А» серияси ёки ҳаттоки, Лига 1 турнирига бас келолмайди. Демак, совриндорлар рейтингини тузишда энг катта чемпионатлар вакиллари хирмонига назар ташлаш маъқулроқ.

12-ўрин. «Ливерпуль» - 11та соврин

Аввало айтиш керак, «Атлетико» ва «Боруссия» Д. клублари янги асрда ҳозирча тегишлича 7 ва 8та сов-рин билан чекланиб турибди, «Се-вилья» 9та турнир ғолибига айланди. «Қизиллар»га келсак, улар янги асрдаги совринлар сони бўйича «Милан» билан тенг натижага эгалар. Аммо «Ливерпул»да чемпионлик унвони йўқ, «россонерлар» эса «А» сериясида 2 марта шоҳсупадан жой олиш баробарида ЧЛ кубогини ҳам шунча марта бошлари узра баланд кўтаришди. «Ливерпуль» шунинг ҳисобига рейтингда Италия вакилидан бир поғона орқада, гарчи «Истанбул мўъжизаси»ни айнан «Милан»га қарши кечган ЧЛ финалида намо-йиш этган бўлсада.

11-ўрин. «Милан» - 11та соврин

Кўриниб турибдики, буюк жамоалар доим ҳам энг совриндорлар рўйхатининг юқорисидан жой олавермайди. Айниқса, асосан кубокка «ихтисослаш» клубларнинг рейтингда олдинги қаторларни банд этиши қийин масала. «Милан» дейлик, Карло Анчелотти даврида узоқ масофани барқарор босиб ўтишга қийналган. Ўша вақт «А» сериясида кузатилган ҳакамлик «фокуси» ва «россонерлар»­нинг афсонавий таркиби ёшини ҳисобга олсак, бунда ажабланадиган томони йўқ. Шунга қарамай, миланликлар Европа футболида ҳукмронлик қилишни ўрнига қўйиб, катта-катта финалларга чиқишган.

10-ўрин. «Арсенал» - 12та соврин

«Канонирлар» якунланган мавсум Англия кубогини қўлга киритиш бўйича соф биринчи ўринга кўтарилишди - 13та биллур соврин. Арсен Венгер эса Англия футболида ички турнирлардаги ғалабалар сонига кўра, энг муваффақиятли менежерлар қаторига кирди. Бироқ топ-5та чемпионатга назар солиб, ғалабаларни санасак, унда «Арсенал»га совриндорлар рейтингининг юқорироқ ўрнидан жой олиши учун Европа майдонидаги ғалабалар ва миллий биринчилик олтин медали етишмаётгани ойдинлашади. Хуллас, янги аср мобайнида 2 бора АПЛ чемпионлигига эришган клуб кубокларни хотиржам йиғиб, шунинг ҳисобига кучли ўнликка кирди.

9-ўрин. «Интер» - 15та соврин

«Интер»нинг бу натижасида, аниқроғи, Италия аренасидаги ютуқларида ташқи кучлар-муаммолар улуши ҳам бор. Яъни «нерадзурралар»га «Ювентус»нинг қуйи лигага бадарға қилингани қўл келди. Факт шуки, клуб янги аср бадалига расман шунча совринга эга. Ҳа, «Интернационале» айни пайт «А» сериясида ҳукмронлик қилишга тайёр эмас, ҳаттоки, кубок ютишга ҳам қурби етмаяпти. Аммо у Жозе Мориньо бошқарувида қўлга киритилган ЧЛ кубоги ва совринларининг умумий сони бўйича азалий рақиби - «Милан»дан олдинда бормоқда. Хитой пулари эвазига чўнтагини қаппайтирган жамоа энди секин-аста ўз ўрнига қайтса, бас.

8-ўрин. «Ювентус» - 16та соврин

Италиянинг 21-асрдаги энг сов-риндор вакили. Бетакрор Жанлуижи Буффоннинг ўзгармас жамоаси турли таркиблар ва мураббийлар билан жами 16та совриндан ажойиб коллекция тўплади. Агар бекор қилинган 2та унвонни ҳам қўшсак, «Ювентус» янада тепага жойлашади. Эҳ, туринликлар бу йил узоқ кутилган ЧЛ бош мукофотини ўзларига бўйсиндирганларидами, унда Европа суперкубоги учун ўйнашарди, Клублар ўртасидаги ЖЧга ҳам боришарди. Шунда «Юве» йил охирига қадар ушбу рейтингнинг кучли учлигига анча яқинлашармиди?

7-ўрин. «Лион» - 17та соврин

«Лион» ёхуд «Олимпик» бу йил еврокубокларда ўзини эслатиб қўйди, бироқ ЧЛга дахлдор шахсий рекордини янгилай олгани йўқ. Яъни ЕЛда ярим финалдан нарига ўтолмади. Франция чемпионатида қаторасига қўлга киритилган 7та олтин медаль ва миллий кубоклар эса «тўқувчилар»нинг элит рўйхатда муносиб жойда туришларини таъминламоқда. Ҳа, евроареналарда ғалаба қозонмасдан ҳам топ-5та  дивизионнинг «тилло»га бурканган жамоалари қаторига кириш имкони бор экан.

6-ўрин. «Челси» - 17та соврин

«Аристократлар»нинг бунчалик тепада эканликлари бировни ажаблантирмаса керак-ов... Жамоа бу йил «олтин дубль» қайд этиши ҳам ҳеч гап эмасди, бироқ Антонио Контенинг чемпионлик юришига бирозгина соя тушгани Роман Абрамович томонидан сайёрамиздаги энг омадли клуб тузилгани ҳақидаги фактга соя сололмайди. Янги асрда 5та чемпионлик унвони, 4та миллий кубок ва ЧЛ ҳамда ЕЛда бир мартадан ғалаба - «кўклар»қойилмақом кўрсаткичга эгалар. Энди эса яна ЧЛ ҳам қайтишади.

5-ўрин. «ПСЖ» - 19та соврин

«ПСЖ»нинг Франция футболидаги «гегемон»лик самараси ўлароқ, бир қатор грандлардан юқорида тургани адолатсизликми? Бир нарсани тан олиш керак, парижликлар таркиб устида ишлашни яхши билишади, айниқса, ҳужумчи танлашни. Қаранг, клуб аввалига суперфорвард - Златан Ибрагимович голларидан етарлича баҳра олди, кейин Эдинсон Кавани бош ролга кўтарилди. Тўғри, охирги мавсумда чемпионлик серияси узилди, боз устига, евроаренада ҳам яна соврин ютилмади. Умуман, «ПСЖ»нинг энг совриндор жамоалар орасида муносиб ўринга эга бўлиши учун айнан халқаро кубок етишмаяпти.

4-ўрин. «Реал» - 22та соврин

Агар Криштиану Роналду ва унинг «тўқ» шериклари тез-тез дам олиб, иштиёқли захирачиларга етарли ўйнаш имкониятини беришганида, «Реал» ички аренада янада кўпроқ соврин ютармиди? Эҳтимол, аммо Зайниддин Зиданнинг сиёсати бошқача. Мана, мадридликлар чемпионлик унвонини ўзларига қайтаришди - буниси янги аср бадалига қўлга киритилган 6-олтин медалдир. Улар Кардиффда бечора «Ювентус»ни доғда қолдириб, бу даврдаги жами совринлари сонини 22тага етказишди. Хуллас, «Реал» ўз номига яраша қиролларга хос одимламоқда - 21-асрда ЧЛнинг ўзида 4та ғалаба, қойилмисиз?

3-ўрин. «Манчестер Юнайтед» - 23та соврин

«МЮ» айнан Жозе Моуриньо туфайли кучли учликка кирди. Ахир португалиялик мутахассис Манчестердаги дебют мавсумида нақ 3та сов-ринни таъминлади. Мамлакат суперкубоги, Лига кубоги ва ЕЛ бош сов-рини - агар булар бўлмаганида, 3-ўрин «Реал»га тегарди. Тўғри, «қизил иблислар» ҳозирги натижалар учун аввало, сэр Алекс Фергюсондан миннатдор бўлишлари лозим. Зеро, сов-ринлар хирмонининг салмоқли қисми айнан унинг даврида йиғилган.

2-ўрин. «Бавария» - 29та соврин

«Бавария» ушбу элит рўйхатга тушганлар орасида янги аср давомида миллий чемпионат ғолиблигини 10 марта ёки бундан ҳам кўпроқ нишонлаган ягона клубдир. Хуллас, Мюнхен суперклуби Оливер Кан ва Штефан Эффенберг давридан тортиб, Мануэль Нойер ва Филипп Лам вақтигача йўналишини заррача ўзгартирмай, бундеслиганинг энг бой ҳамда омадли иштирокчиси бўлиб қолди. Европада ҳам жамоа бинойидек савлатга эга - ЧЛдаги 2та ғалаба кўп нарсадан далолат. Демакки, «Бава-рия»нинг рейтингнинг 2-қаторидан жой олгани бежиз эмас. Қолаверса, у янги асрнинг энг совриндор жамоаси номини олишга ҳам яққол даъвогар.

1-ўрин. «Барселона» - 30та соврин

Луис Энрике Каталония клубидаги фаолиятини Испания кубогини ютиш билан тугатди. Умуман, у «Барселона» тарихидаги энг омадли мураббийлардан бири мақомини олди. Имкони бор 13та совриндан 9тасини таъминладики, бу катта гап. Энди бунга Хосеп Гвардиола давридаги ютуқларни қўшинг. Шунингдек, 21-асрда қўлга киритилган ЧЛнинг 4та кубогидан дастлабкиси Франк Райкаард бошқарувида келганини унутмаслик керак. Факт шуки, Лионель Месси, Неймар, Луис Суарес ва бошқалар жамоаси  «Қирол кубоги»да «Алавес» мағлуб этилгани ҳисобига ҳам етакчи лигалар грандлари орасида энг совриндор «император»га айланди.

Бонус

Олий лигамиз грандлари янги асрда соврин ютиш масаласида қандай натижага эришганлар? Демак, 2001 йилдан кейинги даврни олсак, 9 марта чемпион бўлиш баробарида миллий кубокни шунча марта боши узра баланд кўтарган «Пахтакор» энг совриндор жамоадир. «Бунёдкор» ҳисобида эса 9та соврин бор - 5та чемпионлик медали ва 4та кубок.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:39, 01.08.2017.
Ўқилди: 5111 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.