ПСЖ клуби Неймарни харид қилганида, молиявий фэйр-плей қоидасини бузмаслиги учун баъзи футболчиларини сотишига тўғри келади.
AS хабарига кўра, парижликлар икки нафар ўйинчиси - ҳимоячи Серж Орье ва яримҳимоячи Блез Матюидидан воз кечади.
Айни пайтда Матюиди билан «Ювентус», Орье билан "МЮ" клублари қизиқмоқда. "ПСЖ" уларнинг трансфери орқали 110 млн евро ишлаб олмоқчи.