Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Испания профессионал футбол лигаси Неймарнинг “ПСЖ”га трансферини блоклаб қўйди

Баҳо:
+ | -

“Барселона” ҳужумчиси Неймарнинг “ПСЖ”га трансфери Испания профессионал футбол лигасининг қатъий позицияси сабабли амалга ошмаслиги мумкин. Бу ҳақда лига раҳбари Хавьер Тебас ва “Барса”даги манбага иқтибос келтирган ҳолда Sport.es хабар бермоқда.

Лига раҳбарияти Неймар отасининг клуб билан ўзаро тортишуви сабабли бразилияликнинг шартномасидаги бир бандни фаоллаштириш имкониятини блоклашга қарор қилган. Бу банд унга бошқа клубга 222 млн евро миқдоридаги бадал пулини тўлаган жамоага ўтиш имконини беради. Неймар отаси 2016 йил ёзда амалга оширилган, футболчи шартномасини 2021 йил ёзигача узайтириш келишувига кўра, “Барса”дан 26 млн евро гонорар олиши керак эди. Бироқ каталон клубида футболчи шартноманинг охиригача клубда ўйнамаса, унинг отасига берилиши керак бўлган бутун суммани тўлашни исташмаяпти. Агар футболчи қолса, унда барча пуллар унинг отаси ҳисоб рақамига ўтказилади, аксинча эса томонлар судлашишига тўғри келади. Ла лига раҳбарияти трансферни тасдиқлашдан аввал ҳар иккала томондан молиявий қоидалар бузилмаганини исботловчи ҳужжатларни талаб қилади.

Бундан ташқари, Тебас “ПСЖ” молиявий фэйр-плей қоидасини бузмай, Неймар учун 222 млн евро тўлай олишини тушунмаяпти. Айни вақтда футболчи трансфери музлатиб қўйилган.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 09:31, 02.08.2017.
Ўқилди: 14108 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.