"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Инстаграм саҳифасида жамоадоши Неймар билан таъсирчан хайрлашди.
Маълумки, бразилиялик футболчи тез орада "ПСЖ" клуби таркибини тўлдиришга ҳозирлик кўрмоқда.
"Дўстим, шунча йиллар давомида сен билан бирга тўп суриш ёқимли эди. Фаолиятингнинг янги босқичида сенга омад тилайман" - деб ёзди Месси.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳужумчи "Барселона" таркибига 2013 йилда қўшилган эди. У жами 186 ўйинда майдонга тушиб, 105та гол урган ва 80та голга ҳаммуаллифлик қилган.